Page 78 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 78

кузатилди.  Бу  ҳолат  бутун  ўсув  даврида  кузатилди.  Бу  даврда
            тупроқ намлиги устки ҳайдов 0-30 см қатламда 13,5%, ҳайдов ости

            (30-50 см) қатламда эса 17,0% ни ташкил этди.
                   Кейинги  кузатувлар  бошоқлаш  даврида  яъни  баҳорда  апрел
            ойида  кузатилди.  Бу  даврда  ҳамма  бактериялар  миқдори
            биопрепарат  қўлланилган  ва  биогумус  қўлланилган  вариантларда

            назоратга  нисбатан  юқорилиги  кузатилди.  Яъни  3-вариант
            N150P100K50 билан биопрепарат Байкал ЭМ-1 қўлланилган вариантда
            бактериялар  миқдори  1  г  тупроқда  8220  млн  дона,  биогумус

            қўлланилган варианда эса 1 г тупроқда 4985 млн ҳужайрани ташкил
            этди.
                   Вегетация охирига келиб ҳаво ҳароратининг ошиши ва тупроқ
            намлигининг камайиши бактериялар миқдорига салбий таъсир этди.

            Бунда  назорат  вариантининг  0-30  см  қатлам  чуқурлигида
            бактериялар  миқдори  1  г  тупроқда  1270  млн  дона,  минерал  ўғит

            билан  биопрепарат  қўлланилган  вариантда  1  г  тупроқда  4720  млн
            дона, биогумус қўлланилган вариантда эса 1 г тупроқда 2610-3000
            млн дона ҳужайрани ташкил этди. Демак бу даврда ҳам биопрепарат
            ва биогумус қўлланилган вариантларда бактериялар миқдори юқори

            бўлганлиги кузатилди (4.5.2.2-жадвалга қаранг).
                   Суғориладиган  типик  бўз  тупроқларда  актиномицетлар
            миқдори 2009 йилда ўрганилаётган вариантларда ғўзанинг чин барг

            даврида  назорат  вариантида  220  минг  дона,  мульчаланган
            вариантларда  эса  бу  кўрсаткич  1  г  тупроқда  270  минг  дона
            ҳужайрани  ташкил  этди.  2010-йилга  келиб,  ғўзапояси  тўлиқ  юлиб
            олинган  ва  даладан  чиқариб  ташланган  фонда  ва  ғўзапояни

            майдалаб,  тупроққа  қайтариш  (мульча)  вариантларда  кузги
            буғдойнинг           ривожланиш            даврлари         мобайнида          тупроқдаги
            актиномицетларнинг  сони  1  г  тупроқда  400-710  минг  дона

            миқдорида ўзгариб туриши кузатилди. Изланиш натижаларига кўра
            қуйидагилар аниқланди: микроорганизмларнинг умумий сони (жами
            актиномицетлар) биринчи ва иккинчи вариантлардан, учинчи  яъни

            мульчаланган вариантда юқорилиги кузатилти.
                   2011-йилга  келиб,  ғўзанинг  кўсаклаш,,  буғдойнинг  бошоқлаш
            даврида  тупроқ  таркибидаги  минерал  ўғитларнинг  кўп  миқдори

            камайди  ва  сув  танқислиги,  сабабли  2010-йилга  нисбатан
            микроорганизмларнинг  миқдорида  камайиш  кузатилди  (4.5.2.1-
            жадвалга қаранг).





                                                            77
   73   74   75   76   77   78   79   80   81   82   83