Page 80 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 80

минерал  ўғит  билан  биопрепарат  қўлланилган  вариантда  эса  1  г
            тупроқда 5150 минг дона ҳужайрани ташкил этди.

                   Баҳор  фаслига  келиб,  олигонитрофиллар  миқдори  юқори
            бўлиши  биопрепарат  ва  минерал  ўғит  билан  биогумус  қўлланган
            вариантда  кузатилди.  Вегетация  охирига  келиб  эса  тупроқ
            намлигига  мос  равишда  (намлик  13,3-11,1%)  камайиши  аниқланди

            (4.5.2.2-жадвалга қаранг).
                   Микроорганизмларнинг                  таксономик          гуруҳларидан           бири
            замбуруғлардир.              Тупроқда         учрайдиган          замбуруғлар          фақат

            тупроқдаги биологик жараёнларда иштирок этибгина қолмай, балки
            ўсимлик ҳаётида ҳам катта роль уйнайди.
                   Замбуруғларнинг баъзи турлари ўсаётган ўсимликларда турли
            касалликларни  қўзғатса,  бошқалари  эса  қурилишда  ишлатиладиган

            ёғочларда  ва  ёғочдан  тайёрланган  ҳар  хил  материалларда  яшаб
            уларни чиритади ва халқ хужалигига катта зарар келтиради. Айрим

            замбуруғлардан  халқ-хўжалигида  кенг  фойдаланилади.  Ўрганилган
            худудда  замбуруғлар  миқдори  бактериялар  сонидан  бир  неча
            поғонага  кам  бўлиши  аниқланди.  Ўсимликлар  ўсув  даврида
            замбуруғлар  миқдори  ортди  ва  вегетация  охирига  келиб  ҳаво

            ҳароратининг кўтарилиши туфайли камайиши кузатилди.
                   Ўрганилган  суғориладиган  типик  бўз  тупроқда  тарқалган
            замбуруғлар  миқдори  бактериялар  сонидан  бир  неча  поғонага  кам

            бўлиши  аниқланди.  Кузги  буғдойнинг  ўсув  даврида,  ғўзанинг  3-4
            чин  барг  чиқариш  фазасида  ҳам  замбуруғлар  миқдори  ортди  ва
            вегетация  охирига  келиб  иккала  экинда  ҳам  ҳаво  ҳароратининг
            кўтарилиши  туфайли,  замбуруғларнинг  камайиши  кузатилди.

            Демак,  2010-йилда  замбуруғлар  миқдори  қатлам  бўйилаб,  назорат
            вариантида  1  г  тупроқда  45-150  минг  дона  ҳужайра  бўлса,
            мульчаланган вариантда 75-165 минг дона ҳужайра, яъни назоратга

            нисбатан  ортиқлиги  кузатилди.  Энг  юқори  кўрсаткич  баҳор  ойига,
            яъни  бошоқлаш  даврига  тўғри  келди,  бу  даврда  замбуруғлар
            миқдори 105-255 минг дона ҳужайрага етди. Вегетация охирида эса

            135-210  минг  дона  ҳужайра  бўлди.  Уларнинг  энг  кўп  миқдори
            мульчаланган  вариантда,  мульчаланмаган  вариантда  эса  бирмунча
            камайганлиги  кузатилди.  Демак,  тажрибада  ўсимлик  қолдиқлари

            билан мульчалаш юқори самара бериши аниқланди. Тупрокдаги ғўза
            ва  кузги  буғдой  қолдиқларини  бактериялар  сонига  таъсир  қилгани
            кузатилди (4.5.2.1-жадвалга қаранг).





                                                            79
   75   76   77   78   79   80   81   82   83   84   85