Page 76 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 76

микроорганизмларнинг  карбон  ва  азот  трансформациясидаги
            иштироки  бир  қатор  омилларга  боғлиқ  (масалан,  ишлатилган

            органик ўғитнинг биокимёвий таркиби, тупроқ тури).
                   Тупроқ микробиологик фаоллиги унинг унумдорлигида муҳим
            ўрин  тутади.  Чунки  тупроқдаги  микробиологик  жараёнлар
            гумификация  –  дегумификация  ҳарактерини,  тупроқни  ҳаракатчан

            озиқ  моддалар  билан  таъминланганлигини  белгилайди.  Улар  ўз
            навбатида  тупроқнинг  бошқа  агрокимёвий  ва  агрофизикавий
            хоссаларига  таъсир  кўрсатади.  Шунинг  учун  тупроқ  биологик

            фаоллигини ўрганиш долзарб масала ҳисобланади.
                   Ўғитларни  турли  шаклларда  ва  меъёрларда  солиш  тупроқ
            микрофлорасининг  миқдор  ва  сифат  таркибига  таъсир  кўрсатади.
            Гумуснинг ҳосил бўлиши микроорганизмларнинг иш фаолиятига ва

            биологик  фаоллигига  чамбарчас  боғлиқ  бўлиб,  тупроқнинг  ҳосил
            бўлиш  жараёнига,  органик  моддаларнинг  парчаланиш  даражасига

            таянч  ҳолда  юз  беради.  Шу  билан  бирга,  бизнинг  фикримизча,
            чиринди  моддалари  микроорганизмлар  маҳсулоти  ҳамда  ҳаёт
            фаолиятидир.  Бу  жараён  ҳар  бир  ўсимликнинг  яшаш  шароитига,
            улардан ҳосил бўладиган қолдиқларни парчаловчи микроорганизм-

            ларнинг  таркибига  мос  ҳолда  органик  моддалардан  чиринди
            кислоталари ҳосил бўлади деган назарияни яратади.
                   Т.Қ.Ортиқов.,  Т.Ч.Ғозиевлар  [2.62;  238-241-б.]  маълумотига

            кўра,  минерал  ва  ораганик  ўғитларнинг  тупроқ  микробиологик
            фаоллигига таъсири аниқланган. Бунда минерал ва органик ўғитлар
            таъсирида  тупроқда  бактерия,  замбуруғ  ва  актиномицетлар,  ҳамда
            аммонификаторлар,  нитрификаторлар,  денитрификаторлар  ва  азот

            фиксаторлар сонининг ўзгариши аниқланган. Органик ўғитларнинг
            таъсири  узоқ  ва  комплексли  эканлиги  кузатилган.  Азотли  ўғитлар
            таъсирида  тупроқда  микроорганимларнинг  физиологик  гуҳлари

            сонини сезиларли равишда ошиши кузатилган.
                   Ўрганилган  тупроқлар  микрофлораси  таркибида,  солинган
            ўғитлар тури ва меъёридан қатъий назар спора ҳосил қилмайдиган

            бактериялар  устунлик  қилади,  кўплаб  миқдорда  актиномицетлар
            мавжуд.          Тупроқни           ўзлаштириш             ва      ўғитлар         солишда
            микроорганизмларнинг  кўпайиши  учун  қулай  шарт-шароитлар

            яратилади.  Тажриба  даласида  буғдойнинг  вегетация  даврларида
            ўғитларнинг  тупроқ  микроорганизмлар  миқдорига  ва  буғдой
            ривожланишига  таъсири  аниқланди.  Тажриба  даласи  тупроқлари





                                                            75
   71   72   73   74   75   76   77   78   79   80   81