Page 79 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 79
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар тажрибасида
актиномицетлар миқдори ҳам буғдойнинг ўсув даврида авж олиши
билан ортиб борди. Минерал ўғит ва биопрепарат қўлланилган
вариантда ва минерал ўғит билан биогумус қўлланилган
вариантларда актиномицетлар миқдори сезиларли ортди. Униб
чиқиш даврда назоратга нисбатан минерал ўғит ва биопрепарат
қўлланилган вариант ва биогумус қўланилган вариантларда
актиномицетлар миқдори 2 бараварга (1 гр тупроқда 260-265 минг
дона) ошганлиги кузатилди. Минерал ўғит қўлланилган 2-вариантда
эса актиномицетлар миқдори 180 минг ҳужайрани ташкил этди.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, тупроқларга минерал ўғит
ҳамда биогумус қўлланилиши ижобий самара беради. Актиномицет-
ларнинг апрел ойида авж олиши тажриба натижаларида кузатилди.
Бу давр буғдойнинг бошоқланиш даврига тўғри келди. Бунда
актиномицетларнинг миқдори гўнг қўлланилган вариантда 1 г
тупроқда 315 минг дона ҳужайра бўлса, биогумус ва биопрепарат
қўлланилган вариантларда назоратга нисбатан 320-600 минг дона
ҳужайрага етди. Яъни бунда барча микроорганизмлар учун қулай
об-ҳаво шароити юзага келади. Вегетация охирига келиб, бу
кўрсаткичлар камайганини кўриш мумкин (4.5.2.2-жадвалга қаранг).
Азотсиз муҳитда ўсувчи олигонитрофиллар миқдори
суғориладиган типик бўз тупроқларда олигонитрофилларнинг сони
2009 йилда назорат вариантида ғўзанинг 3-4 чин барг чиқариш
вақтида 1 г тупроқда 555 минг дона, мульчаланган вариантда 645
минг дона, 2010 йил келиб, назорат вариантида кузги буғдойнинг
бошоқланиш даврида 1 г тупроқда 500 минг дона ҳужайрани ташкил
қилди. Мульчаланмаган вариантнинг 1 г тупроқда 950 минг дона
ҳужайра бўлиб, яъни мульчаланган вариантда юқори эканлиги
кузатилди. 2011 йилга келиб, ғўзанинг чин барг чиқариш даврида
назорат вариантида 330 минг дона, мульчаланган вариантда 340
минг дона ҳужайра бўлиб, мульчаланган вариантда юқори эканлиги
кузатилди. Олигонитрофил бактерияларнинг ривожланиши бўйича
энг юқори кўрсаткич кузги буғдойнинг бошоқлаш даврида ҳамда
ғўзанинг 3-4 чин барг чиқарган даврида кузатилди (4.5.2.1-жадвала
қаранг).
Суғориладиган ўтлоқи тупроқларда буғдой униб чиқиш
даврида назоратда 1 г тупроқда 2100 минг дона, минерал ўғит билан
20 т/га гўнг қўлланилган вариантда 2250 минг дона, биогумус
қўлланилган вариантда 3750-4500 минг дона ҳужайра бўлса,
78