Page 70 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 70
4.5.1.1-расм. Типик бўз тупроқларда аммонификатор ва замбуруғларнинг
кўриниши.
Олиб борилган тадқиқотларимизнинг маълумотларига кўра,
баҳор фаслида суғориладиган типик бўз тупроқда замбуруғ
муртакларининг сони 0-30 см қатлам чуқурлигида 1 г тупроқда 600
минг дона, суғориладиган ўтлоқи тупроқда эса 1 г тупроқда 305
минг донани ташкил этди. Куз фаслига бориб, замбуруғлар миқдори
суғориладиган типик бўз тупроқда 1 г тупроқда 370 минг дона,
суғориладиган ўтлоқи тупроқда эса 1 г тупроқда 220 минг дона
ҳужайра борлиги аниқланди. Демак, замбуруғлар куз фаслида баҳор
фаслига нисбатан камлиги кузатилди. Ўрганилган тупроқларда
замбуруғ муртакларининг энг кўп миқдори суғориладиган типик бўз
тупроқларда баҳор фаслида учради, бу эса тупроқ таркибидаги
гумус ва озиқа моддалар кўп миқдордалиги, нам билан яхши
таъминланганлиги, структуравийлиги билан боғлиқдир (4.5.1.1-
жадвалга қаранг).
Актиномицетлар. Актиномицетлар тупроқда муҳим аҳамитяга
эга. Уларнинг функцияси тупроқда турли кўринишларда кечади.
Тупроқда катта миқдорда органик моддаларни парчалаб азот ҳосил
бўлишида иштирок этади. Уларнинг кўпгина миқдори клетчаткани
парчалайди. Айрим актиномицетлар гумусни парчалайди.
Микроорганизмларнинг асосий таксономик гуруҳларининг
миқдорини ҳисоблаш, ҳарорат ва агрофонлар шароитларига боғлиқ
равишда тупроқларда зичлиги ва функционал структураси бўйича
микробларнинг турли туркумлари шаклланишини кўрсатади.
Шулардан бири актиномицетлар бўлиб, улар жуда кенг тарқалган ва
тупроқ микрофлорасининг асосий қисмини ташкил этадиган
физиологик гуруҳлардан ҳисобланади. Улар барча типдаги
69