Page 58 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 58
вариантда намлик захирасини кўп (82%) тўпланишига қарамасдан
учинчи сувдан олдинги кузатувга қадар намлик захираси 67% га
камайган.
Тўртинчи суғоришдан олинган маълумотларнинг кўрсатишича
назорат вариантида ўсимлик томонидан намликни кам
ўзлаштирилиши эвазига бу вариантда намлик захираси қатламлар
бўйича 58-75% ни ташкил этди.
Иккинчи вариантда эса мутаносиб равишда 46-69, 47-63, 47-
66% ни ташкил этади. Ушбу маълумотлардан кўринадики
вариантлар ўртасида намлик захираси бўйича фарқланиш жуда кам
фарқланади.
2010-йилнинг баҳори буғдой эилган вариантда ҳисобий
қатламдаги намлик бир текисда тақсимланмаган. Намлик заҳираси
бўйича 0-100 см қатлам чуқурлигида биринчи ва иккинчи
вариантларда бир ҳиллик кузатилди, учинчи мульчаланган вариант
эса улардан меъёрлари билан фарқланади.
Иккинчи ва учинчи вариантларнинг юқори қатламларида
намлик заҳираси назоратга нисбатан кам, сабаби мульчаланган
вариантларда намликни яхши тўпланиши билан биргаликда
ўсимликнинг вегетатив массасини юқори бўлиши билан намликни
кўп ўзлаштиради. Вегетация охирида буғдойдан кейин сидерат
экилган вариантларда ҳамда суғорилгандан кейин мульчаланган
вариантларда намликнинг юқорилиги кузатилди.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, тупроқга мульча
сифатида қўлланилган ўсимлик қолдиқлари, намликни яхши
тўплаши ҳисобига ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига
ижобий таъсир этди.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқларда буғдой униб чиқиш
фазасида тупроқнинг устки 10 см қатламда 14,5-17,5% намликни
ташкил этган бўлса, қуйи қатламларга томон ошиб бориши
кузатилди. Баҳор фаслида эса ёғинларнинг кўп бўлиши, тупроқ
намлигини ортишига сабаб бўлди. Бунда намлик юқори қатламларда
20,5% ва 18,7-17,9% оралиғида тебраниб турди. Қуйи қатламларга
томон эса камайиши кузатилди. Энг пастки 80-90 см қатламда
намлик 15,7% ни ташкил этди (4.3.2-4.3.3-4.3.4-жадвалларга қаранг).
57