Page 57 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 57
4.3-§ Суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқларидаги
намликнинг вегетация даврларида ўзгаришига турли ўғитлар
ва мульчалашнинг таъсири
Тупроқ унумдорлик элементлари агрокимёвий, физикавий
ҳамда микробиологик хоссалари бўлиб, бу хоссалар албатта тупроқ
намлиги билан узвий боғлиқликдадир. Қишлоқ хўжалик экинларини
сувга бўлган талабини қондириш энг муҳим муаммолардан бири
ҳисобланиб кейинги йилларда сувни тежаш соҳасида
республикамизда бир қанча илмий ва амалий ишлар амалга
оширилмоқда, шу жумладан ушбу тажрибанинг асосий мақсади ҳам
тупроқ намлигини сақлаш ҳамда ўсимликни сувга бўлган талабини
қондиришдан иборат. Тупроқ намлиги буғдойнинг ўсиши
ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсир этувчи омиллардан
биридир, намликни ўзгариши билан ўсимлик илдизи ва ер устки
қисмининг ривожланишини бошқариш мумкин. Бизнинг тажрибада
тупроқ намлигини вегетация даврида тупроқнинг 100 см
қатламигача ҳар 10 см да ҳамда 0-30, 30-50 ва 50-100 смда
кузатилди.
Типик бўз тупроқларда 2009 йил ўтказилган тадқиқотларда
мульчаланган вариантда намлик назоратга нисбатан биринчи
суғоришдан олдин бир мунча камлигини кўрсатади. Бу ғўзанинг
ўсиб-ривожланиши яхши бўлиши натижасида сув заҳирасини кўп
сарфланишига сабаб бўлди. Суғориш олиб борилган биринчи ва
учинчи вариантларда 0-100 см қатлам учун дала нам сиғимининг
60% атрофида суғорилган бўлса, 2-3 вариантларда ЧДНС 55-56%
атрофида сақланди (4.3.1-жалвалга қаранг).
Иккинчи суғоришдан сўнг бешинчи кундаги намлик
маълумотларининг кўрсатишича иккинчи вариантдан ташқари
қолган вариантларда намлик юқори (0-30 см) қатламида дала нам
сиғимининг 80% дан юқорилигини аниқланди, бунда айниқса
назорат вариантида намликнинг юқорилиги (90%) қайд этилган.
Иккинчи ва учинчи вариантларда эса намлик захираси бир хил
бўлиб, 80% ни ташкил қилади. Умуман олганда тупроқнинг қуйи
қатламларидаги намлик заҳираси барча вариантларда дала нам
сиғимининг 60% идан юқори бўлиши кузатилди.
Учинчи суғоришдан олдин олинган маълумотларнинг
кўрсатишича биринчи ва иккинчи вариантларнинг юза қатламларида
намлик захираси кескин камайган, айниқса назорат вариантида (50-
57%). Шуни таъкидлаш керакки, иккинчи сувдан кейин назорат
56