Page 52 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 52

4.2.1.  расм.  Ўсимлик  қолдиқлари  билан  мульчалаш  таъсирида
            гумус миқдорининг ўзгариши (% ҳисобида, 2009-2011 йилларда, ўртача)


                   Олинган  маълумотларга  кўра  2009  йил  назорат  вариантида
            0,66%, иккинчи ғўзапояси тўлиқ юлиб олинган ва даладан чиқариб
            ташланган  фондаги  вариантда  0,65%,  учинчи  мульчаланган
            вариантда гумус миқдори 0,70% ташкил этди. 2011-йилга келиб бу

            кўрсаткичлар  қуйидагича,  назорат  вариантида  1,03%,  иккинчи
            вариантда  0,94  %  ҳамда  учинчи  мульчаланган  вариантда  1,13%
            бўлганлиги  кузатилди.  Назоратга  нисбатан  энг  юқори  кўрсаткич

            мульчаланган вариантда, яъни 0,19% га ошган.
                   Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинги, уч йиллик дала тажриба
            маълумотлари  бўйича  тупроқлардаги  озиқа  моддалар  миқдори
            мульчаланган  вариантда,  яъни  тупроқни  ғўзанинг  пояси,  буғдой

            сомони,  сидерат  ўсимликлари  билан  мульчаланганда  тупроқ
            таркибидаги  гумус  миқдорини  кўпайишига  ижобий  таъсир  этиши
            аниқланди.


                   4.2-§  Суғориладиган  ўтлоқи  тупроқларда  қўлланилган
            турли ўғит (органик, биогумус, биопрепарат)ларни тупроқнинг

            агрокимёвий хоссаларига таъсири
                   Суғориладиган  ўтлоқи  тупроқлар.  Дастлабки  кузатувларда
            дала тажрибаси тупроқларида кузги буғдой далаларида буғдой униб

            чиққан даврда кузатилганда назорат варианти гумус миқдори билан
            кам  таъминланган  0,95%  бўлиб,  нитрат  миқдори  25,6  мг/кг,
            ҳаракатчан  фосфор  билан  кам  таъминланган  бўлиб,  17,9  мг/кг  ни,
            алмашинувчан калий эса жуда кам таъминланган, яъни 100 мг/кгни

            ташкил  этди.  Минерал  ўғитлар  ва  биологик  препарат  билан  бирга


                                                            51
   47   48   49   50   51   52   53   54   55   56   57