Page 51 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 51
0-15 1,13 0,126 0,237 1,92 45,70 31,86 160
3 15-30 1,02 0,106 0,176 1,50 31,60 18,93 118
30-50 1,02 0,104 0,199 1,25 25,70 13,46 28
2011-йил навбатлаб экиш тизими бўйича экилган ғўза остидаги
ҳаракатчан фосфорнинг миқдори вегетация бошида мульчаланган
вариантларнинг юқори қатламида назоратга нисбатан юқорилиги
8,0-12,8 мг/кг кўрсатса, вегетация охирига келиб, харакатчан фосфор
миқдори билан ўртача таъминланган бўлиб, 18,9-31,8 мг/кг ни
ташкил этди.
2009-йилда алмашинувчан калий миқдори бўйича баҳорда
олинган намуналар таҳлили кўрсатишича ҳайдов ва ҳайдов ости
қатлам тупроқлари вариантлар ўртасида фарқ кам бўлиб, улар кам
таъминланган тоифасига мансуб. Кузга бориб бу кўрсаткич
мульчаланган вариантларнинг ҳайдов қатламида 115-140 мг/кг ни
ташкил қилиб назоратда 90 мг/кг га тенг.
2010-йилда олиб борилган тажриба натижаларига кўра
буғдойдан кейин экилган сидерат экинлар остидаги тупроқлардаги
алмашинувчи калий миқдори 12-95 мг/кг га тенг. Аммо,
мульчаланган вариантларнинг юқори қатламида кам таъминланган,
калий миқдори 160 мг/кг ни ташкил этди.
2011-йил тажриба натижаларига кўра ғўза экилган
вариантларда алмашинувчи калийнинг миқдори ҳайдов қатламида
асосан ҳамма вариантларда кам таъминланган кўрсаткичда бўлиб,
вегетация охирига бориб уларнинг миқдорини кескин камайиши
кузатилди. Шунга қарамасдан мульчаланган вариантда
алмашинувчи калий миқдори энг юқори бўлган 0-15 смли қатламида
ўртача таъминланганлик ҳолатини сақлаб қолади.
Кузги буғдой, пахта ва бошқа экинлардан мўл ва сифатли
ҳосил етиштиришда тупроқдаги гумус муҳим аҳамиятга эгадир.
2009-2011 йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижалари
бўйича ғўзанинг “С-6524” нави ҳамда кузги буғдойнинг “Санзар-8”
навларини етиштирилган майдонга қўлланилган ғўза пояси, буғдой
сомони ва сидерат ўсимликларнинг қолдиқлари билан мульчалаш
назорат вариантига нисбатан оз бўлсада, маълум даражада гумус
тупроқда миқдорини ошиш аломатлари кузатилди (4.2.1-расмга
қаранг).
50