Page 47 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 47
IV. БОБ. СУҒОРИЛАДИГАН ТИПИК БЎЗ ВА ЎТЛОҚИ
ТУПРОҚЛАР УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ
НОАНЪАНАВИЙ ЙЎЛЛАРИ
4.1-§ Суғориладиган типик бўз тупроқлар таркибидаги
озиқа моддалар миқдорига мульчалашнинг таъсири.
2009 йилда олинган маълумотларга кўра, тупроқ таркибидаги
озиқа моддалар миқдорини аниқлаш учун олинган тупроқ
намуналаридан лаборатория шароитида гумус, озиқа моддаларнинг
ялпи ва ҳаракатчан миқдорлари аниқланди. Тадқиқот натижаларига
кўра гумуснинг миқдори назорат вариантнинг ҳайдалма қатламида
0,30-0,66% бўлиб, мульчаланган вариантларда эса 0,61-0,70% ни
ташкил этди. Дала тажрибаларини бошланиш даврида тупроқнинг
гумус миқдори билан таъминланиши вариантлар ўртасида кескин
фарқ кузатилмади. Тадқиқотлар олиб борилган 2009-2011 йилларда
тупроқни ўсимлик қолдиқлари билан мульчалаш, тупроққа оралиқ
ва сидерат экинларини қолдиқларини қайтариш таъсирида тупроқда
органик моддаларнинг тўпланиш ҳисобига иккинчи вариантдаги 0-
15 см қатламдаги гумус миқдори кам бўлиб, 0,94% ташкил этган
бўлса, мульчаланган вариантда гумус миқдори ўртача таъминланган
бўлиб, 1,13% ни, яъни иккинчи вариантга нисбатан 0,19% га
ошганлиги кузатилди.
2009 йил умумий азот миқдори 0,067-0,076% атрофида
тебраниб турди. 2010 йилда буғдойдан кейин сидерат ва
мульчаланган вариантларда умумий азотнинг миқдори назоратга
нисбатан куз ойида 0,019% га ошганлиги кузатилди. Бу умумий
азотнинг миқдорини ошиши мульчаланган вариантларда органик
моддаларнинг ошишидан далолат беради. 2011 йилга келиб, ғўза
экилган вариантда умумий азотнинг миқдори эрта баҳорда ҳамма
вариантларда камайган бўлсада, кузга бориб солинган ўғитлар ва
тупроққа қайтарилган ўсимликларнинг қолдиқларини чириши
ҳисобига унинг миқдори мульчаланган вариантда ошганлиги
кузатилди. Назорат вариантда кузга бориб ялпи азотнинг миқдори
ҳайдов қатламида 0,112% ни ташкил қилган бўлса, мульчаланган
вариантда унинг миқдори 0,104-0,126% га тенг (4.1.1 - жадвалга
қаранг).
Умумий фосфор билан таъминланиши бўйича 2009 йилда
тажрибанинг бошланиш даврида 0,580% бўлиб, кузга бориб бу
кўрсаткичлар 0,208-0,310% атрофида тебраниб туради. Тупроқ
46