Page 44 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 44
Ўрганилган тупроқларнинг шўрланганлик даражаси ва типини
аниқлаш мақсадида сувда осон эрувчи тузлар миқдори аниқланди.
Олинган маълумотларга кўра, ўрганилган типик бўз тупроқларда
қуруқ қолдиқнинг миқдори тупроқ профили бўйлаб 0,125-0,145%
атрофида ўзгариб туриши ва бу кўрсаткичнинг юқори қатламлардан
-
пастки қатламлар томон аста-секин пасайиб бориши кузатилди. Cl
миқдори устки қатламларда 0,007% ни, қуйи қатламларда эса
0,003% ни ташкил этди ва бу кўрсаткич профил бўйлаб сезиларли
--
-
ўзгариши кузатилмади. Ушбу тупроқда SO 4 иони миқдорининг Cl
нисбатан бирмунча юқорилиги кузатилди, яъни 0,057-0,043%
++
атрофида бўлиши кузатилди. Са катиони миқдори профил бўйлаб
+
++
0,030-0,015%, Mg миқдори эса 0,003 дан 0,006% гача, Na эса 0,007
дан 0,015% атрофида ўзгариб туриши кузатилди (3.4.2-жадвалга
қаранг).
Суғориладиган ўтлоқи тупроқларда сувли сўрим таҳлилига
кўра, қуруқ қолдиқ миқдори профил бўйлаб 0,090-0,120% ни ташкил
этиб, унинг миқдори профил бўйлаб пастга томон ошиб бориши
-
кузатилди. Cl миқдори тупроқ профили бўйлаб деярли бир хил
миқдорни, яъни 0,007% ни ташкил этади. Ушбу тупроқда қатлам
--
бўйлаб, SO4 иони миқдори 0,043-0,072% атрофида бўлиши
++
++
кузатилди. Са катиони миқдори қатлам бўйлаб 0,015-0,030%, Mg
миқдори эса 0,003-0,009%, айрим қатламларда унинг излари учради,
Na эса 0,002 дан 0,015% атрофида эканлиги аниқланди.
+
Шундай қилиб, сувда осон эрувчи тузлар миқдорининг
таҳлилига кўра, ўрганилган суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи
тупроқлар шўрланмаган тупроқлар ҳисобланади.
44