Page 40 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 40
этиб, тупроқ унумдорлигини белгиловчи асосий омиллардан бири
деб ҳисоблнади.
3.3-§ Тупроқларнинг механик таркиби
Тупроқнинг механик таркиби ва унинг структуралик ҳолати
тупроқнинг агрофизикавий хоссалари билан боғлиқ бўлиб, сув, ҳаво,
иссиқлик тупроқнинг физик-механикавий хоссаларига таъсир этади.
Тупроқнинг пайдо бўлиш жараёнларига унинг унумдорлигига
физик-механик хоссаларининг таъсирини ўрганишда кўпгина
олимлар илмий изланишлар олиб борганлар. Уларнинг фикрига кўра
тупроқнинг механик таркиби тупроқни тавсифлашдаги асосий
кўрсаткичлардан бири бўлиб, у сув-физикавий ва физик-механик
хоссалар билан боғлиқ [2.101; 93-94-б.; 3.25; 23-б.; 3.1; 29-б.].
Хўжаликда янги ўзлаштирилган суғориладиган тупроқларнинг
юза қатламларида шағал тошли қатламлар мавжуд бўлиб, уларга
агротехник ишлов беришда бирмунча қийинчилик келтириб
чиқаради. Қадимдан суғориладиган тупроқларида 2-3 метр пастда
шағал тошли қатлам, айрим ҳолларда 1-2 метр чуқурликда учрайди.
Механик таркиби кўп жиҳатдан тупроқнинг агрофизикавий
хоссалари (солиштирма ва ҳажм оғирлик, ғоваклик, нам сиғими, сув
ўтказувчанлик ва бошқалар)га боғлиқ ҳолда ифодаланади. Биз
тадқиқот олиб борган тупроқлар, морфологик тузилиши жиҳатидан
қатъий назар, механик таркибига кўра ўрта ва оғир қумоқлидир.
Механик таркиби бўйича у ёки бу фракциялар (йирик қум (1,0-0,05
мм), ўрта қум (0,05-0,01 мм), майда чанг (0,01-0,001 мм) ва лойқа
(0,001 мм дан кичик)) устун туриши аниқланади.
Бизнинг тадқиқотларимиздан олинган маълумотларга кўра
суғориладиган типик бўз тупроқ механик таркибига кўра йирик чанг
зарраларидан ташкил топган бўлиб, ўрта қумоқли тупоқлар қаторига
киради. ЎзМЭИ тажриба майдонида 31-53 см қатлам чуқурлигида
физик лой миқдори 32,4-33,7% ни, ундан қуйи қатламда мос
равишда физик лой миқдори 33,8-37,5% гача ошганлигини
кўришимиз мумкин (3.3.1 - жадвалга қаранг).
Ўтлоқи тупроқлар (5-кесма) юқори 0-28 см қатламида механик
таркиби кўра, енгил қумоқли бўлиб, физик лой миқдори 29,79 % ни
ташкил этиб,
28-45 см қатламда ўрта қумоқ, қуйи 90-120 см қатламида физик лой
миқдори 20,64% бўлиб, механик таркибига кўра енгил қумоқлиги
кузатилди (3.3.1-жадвалга қаранг).
40