Page 37 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 37

қисмларида каттагина майдонни ташкил этади. Фарғона, Зарафшон
            водийлари,  Чу  дарё  водийсидаги  тоғ  ости  ён  бағирларида  яхлит

            минтақа шаклида учрайди. Ўтлоқи тупроқлар устки қатламларнинг
            тўқ  кул  ранг  ва  чимли  бўлиш  ҳамда  структурасининг  яхшилиги
            билан  характерлидир.  Тупроқнинг  қуйи  қисми  ранги  аста-секин
            намлиги  ортиб  бориши  туфайли  кўкиш  кул  ранг  тус  олади,  ҳамда

            занг  доғлар  пайдо  бўлади.  Тупроқ  50-150  см  чуқурликда  кучли
            мергелланиши  натижасида  оқиш  тусга  кира  боради.  Шу  мергелли
            қатламда  карбонат  концентрациялари  кўп  миқдорда  ҳосил  бўлади,

            баъзи  жойларда  эса  кальций  карбонатнинг  цементлашган  (тошга
            ўхшаш  қаттиқ  шўх)  қатламчалари  вужудга  келади.  Ёйилмаларнинг
            қуйи  қисмларидаги  тупроқларда  оқ  доғлар  ҳамда  томирчалар
            шаклида сувда эрувчи тузлар (асосан натрий, сульфат ва гипс), 70-

            120 см чуқурликда эса кальций карбонатнинг бирикишидан вужудга
            келган арзик деб аталадиган зич қатламча пайдо бўлади.

                   Кесма – 5. 27.09.2009 й. Шадраимова К., Содиқова Г.,
            Бурхонова Д.
                   Суғориладиган  ўтлоқи  тупроқлар,  енгил  қумоқли,  аллювиал
            ётқизиқларда  шаклланган.  Тошкент  вилояти  Ўртачирчиқтумани

            Охунбобоев худуди, “Махмудов Бахтиёр агро” фермер хўжалиги.
                   0-28  см.  Кўкиш  кулранг,  нам,  механик  таркиби  ўрта  қумоқ,
            ўсимлик илдизлари зич, кесаксимон, юмшоқ, тош учрайди, кейинги

            қатламга ўтиш аниқ, механик таркиби билан;
                   28-45 см. Кўкиш кулранг, нам, механик таркибига кўра енгил
            қумоқли,  ўсимликлар  илдизлари  сийрак,  парсимон,  зангори  доғлар
            учрайди, кейинги қатламга ўтиши аниқ, намлиги ва зангори доғлари

            билан;
                   45-47 см. Қумли қатлам;
                   47-90 см. Кўкиш кулранг, хўл, механик таркибига кўра енгил

            қумоқ,  ўсимлик  илдизлари  сийрак,  палахсасимон,  жойлашиши
            тиғиз, зангори доғлар учрайди;
                   90-120 см. Кўкиш кулранг, хўл, механик таркиби енгил қумоқ,

            ўсимлик  илдизлари  сийрак,  палахсасимон,  жойлашиши  тиғиз,
            зангори доғлар учрайди, янги яралма ва қўшилмалар учрамади.
                   Ўтлоқи  тупроқларнинг  морфологик  ёзилмаларига  кўра  бу

            тупроқларда  типик  бўз  тупроқларга  нисбатан  механик  таркиби,
            карбонат ва гипс кристаллари тарқалиши бўйича ажралиб туради. Бу
            тупроқларда  зангори  доғлар  ва  гипс  киристаллари  учрайди,  юза
            қатлами тош ва  баъзи қатламлар қумлоқ ва  шағалли қатламлардан



                                                            37
   32   33   34   35   36   37   38   39   40   41   42