Page 33 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 33
бошоқ фўзариози касалликларига ўртача чидамли. Совуққа
чидамлиги ўртачадан юқори, қурғоқчиликка чидамлиги юқори.
Экиш муддатлари: минтақа учун мақбул. Экиш меъёри: гектарига
5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида белгиланади.
“Байкал ЭМ1” препарати тавсифи
Мамлакатимизда “Байкал КМУ” МЧЖ илмий-тадқиқот
марказида Россиялик олимлар билан ҳамкорликда юқори самарадор
“Байкал ЭМ1” микробиологик ўғити ишлаб чиқарилмоқда. “Байкал
ЭМ1” препарати суюқ эритма ҳолатда бўлиб, таркибидаги
микроорганизмлар тупроқни турли ферментлар, физиологик фаол
моддалар билан бойитиб, уларнинг фаоллигини оширади, натижада
улар ҳаводаги азотни кўпроқ ўзлаштириб, ернинг унумдорлиги
ошади. Таркибидаги сут ачитувчи бактериялар ҳамда хамиртуруш
замбуруғининг сувдаги эритмаси ўсимликлар учун зарур бўлган
аминокислоталар, органик кислоталар, полисахарид ва
витаминларни ишлаб беради. Шунингдек, ҳужайранинг физиологик
жараёнларини кучайтириш, ўсимликнинг иммун тизимини
мустаҳкамлаш, касалликларга қарши биофунгицидлигини ошириш,
тупроқнинг биологик фаоллиги ва унумдорлигини яхшилаш
хусусиятларига эга. “Байкал ЭМ1” микробиологик ўғити
унумдорлиги паст тупроқларнинг унумдорлигини тиклайди,
минерал ўғитлар ва пестицидларга бўлган талабини пасайтиради
ҳамда йиллар давомида муаян майдонда бир хил экин турини
етиштириш муддатини оширади. Ҳозирда “Байкал ЭМ1” препарати
АҚШ, Канада, Хитой, Россия, Украина, Япония каби давлатларда
муваффақиятли синовдан ўтиб, кенг кўламда ишлаб чиқарилмоқда.
2006 йилда “Байкал ЭМ1” препарати Ўзбекистон Республикаси
Давлат кимё комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигида ишлатиш
учун рухсат этилган препаратлар рўйхатига киритилди. Кўп йиллик
тажрибаларда аниқланишича, препарат биринчи йили
қўлланилганда пахтадан 30-45%, ғалладан 45-60% қўшимча ҳосил
олиш имконияти ортади. Уч йилда ҳосилдорлик 2-2,5 марта ортиб,
маҳсулот сифати яхшиланади, тупроқ структураси сезиларли
даражада яхшиланади.
Биогумуснинг таркиби
Биогумусда 40-60% қуруқ модда, 30-35% органик модда, 10-
12% гумус, 0,8-3,0% гача умумий азот, 1,3-2,0% гача фосфор (Р2О5),
1,2-3,0% гача калий (К2О), 0,6-2,5% гача темир (Fe), 0,6-2,3% гача
магний (Mg), 4,5-8,0% гача кальций (Са), 3,0-5,1 мл/кг мис, 60-80
33