Page 28 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 28
шунининг учун асосий диққат эътибор қишлоқ хўжалигига зарар
келтирувчи бегона ўтлар тарқалиши ва уларни ўрганишга
қаратилган. Шулардан энг зарарлиси ҳар доим ғумай (Sorghum
holepuse), ажириқ (Cynodon dastulon), буғдойиқ (Agropyrum
lrichophora), саломалайкум (Agropyrom repena), қўйтикан (Xanthium
Serumaim) тарқалган, ҳудуд тупроқларида, энг содда жониворлар,
чувалчанглар умуртқали ҳайвонлар учрайди. Айниқса умуртқасиз
ҳайвонлардан чувалчанглар кўпчиликни ташкил этади.
Чувалчанглар ўсимлик қолдиқлари билан озиқланиши туфайли
тупроқдаги органик моддалар алмашинишида ғоят катта роль
ўйнайди.
Шундай қилиб юқоридагилардан маълум бўлдики, тупроқ
пайдо қилувчи ва инсон фаолияти таъсирида табиий шароитлар,
рельеф, ўсимлик таъсирида ҳар хил тупроқлар пайдо бўлиши
кузатилди.
Тупроқ пайдо қилувчи омилларга таъсир қилувчи энг кучли
омиллардан бири, бу ўсимлик қоплами ва ҳайвонот оламидир.
Тирик организмлар биологик омиллардан ҳисобланади. Тупроқ
пайдо бўлишининг бошланғич даври ҳам турли организмларнинг
тупроқ пайдо қилувчи она жинсларига таъсири билан боғлиқ.
Тупроқнинг органик моддалар билан таъминланиб туришида
ўсимликлар асосий ва йўналтирувчи омил ҳисобланади. Айниқса,
тупроқ пайдо бўлишида ўсимликларнинг роли катта. Тупроқнинг
ривожланиши ўсимлик формацияси билан бевосита боғлиқ.
Шунингдек, тупроқнинг турли горизонтларида ва унинг юза
қисмида яшовчи кўп сонли умуртқали ва умуртқасиз
жониворларнинг роли ҳам тупроқ пайдо бўлиш жараёнларида
муҳим аҳамиятга эга. Тупроқда яшовчи жониворлар орасида
айниқса, умуртқасизлар етакчи ўринни эгаллайди. Улар органик
моддаларни парчалаш, майдалаш ва ўзлаштириш орқали чиринди
ҳосил бўлишида иштирок этади.
Тадқиқот олиб борган тажриба станциясининг ҳам ўсимлик ва
ҳайвонот олами хилма-хил. Тажриба станциясида эрта баҳор
ойларидан бошлаб, табиий ҳолда эфимер ва эфимероидлар ўсади.
Жумладан пиёзли қўнғирбош (Poa bulbosal), чим бўлиб қопланган
ажриқ ўт, ғумай, буғдойиқ, саломалайкум, қуйтикан ва ҳоказолар.
Булардан ташқари май ойларида бир йиллик эфимерлардан
лолақизғалдоқ ва бошқа эфимерларнинг ўзаклари учрайди.
Ҳайдаладиган ерларда маданий ўсимликлар алмашлаб экилади. Бу
28