Page 23 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 23
ҳисобланади. Турли тарафга қараган ёнбағирларнинг кўпи 150-200
метргача чўзилган, нишабликлар 1-3, баъзи жойларда 5-8 градусни
ташкил этади.
Тоғ олди текисликлари ва юқори IV, V баъзан III қайир усти
террасаларида ер ости сувлари 5-10-20 м чуқурликда жойлашган.
Суғориш даврида айрим жойларда сизот сувлари ер юзасига
яқинлашуви кузатилади. Натижада 1 м дан пастда захкашлар пайдо
бўлади ва бу экинлар илдизини ривожланишига салбий таъсир
кўрсатади.
2.4-§ Иқлим шароитлари
Тажриба ўтказилган 2009-2011 йиллар давомида табиий-иқлим
шароитига оид маълумотлар Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида
жойлашган Янгийўл метеостанциясидан олинди. Тажриба
ўтказилган йилларда кузатилган об-ҳаво маълумотлари 2.4.1-
жадваларда келтирилган.
Ҳаво ҳарорати бўйича олинган маълумотларга қараганда
қишнинг январ ва феврал ойларида ҳароратнинг паст келиши 2011
0
йилда кузатилиб, кўрсатгичлар кўп йилликка нисбатан –8,0-2,9 С га
паст бўлди. Қолган тажриба йилларида эса ушбу кўрсаткич кўп
0
йилликка нисбатан 1,5-5,3 С юқори бўлганлиги кузатилди.
Баҳорнинг дастлабки март ойида ҳаво ҳарорати 2009, 2010,
0
2011 йилларда ўртача 8,7-14,3 С ни ташкил этиб, бу кўп йилликка
0
нисбатан 0,9-6,5 С юқори бўлган бўлса, кейинги апрел, май
ойларида ушбу кўрсаткич кўп йилликка яқин бўлди. Фақат 2011
0
йилнинг апрел ойида ҳавонинг ҳарорати 12,6 С ни ташкил этиб, кўп
йиллика нисбатан 2,1 С паст бўлганлиги кузатилди. Бу эса чигитни
0
ўз вақтида экиб, ундириб олишга салбий таъсир этди.
Таъкидлаш керакки, тажриба ўтказилган йиллар мобайнида
фақатгина ёз ойларида ҳавонинг ҳарорати кўп йиллик
0
кўрсаткичларга (июнда-25,3, июлда-27,2, августда-25,3 С) яқин
бўлиб, (2011 йилнинг июн ойи бундан мустасно) кўрсаткичлар
0
ойларга нисбатан ўртача, июн ойида-24,4-28,9 С, июл ойида-26,1-
0
0
28,9 С, август ойида-25,4-27,1 С ни ташкил этди. Табиийки, ҳаво
ҳароратининг бундай мўътадил бўлиши, ғўзани меъёрида ўсиб
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Кузнинг дастлабки, сентябрь ойида ҳаво ҳарорати ўртача 20,0-
0
0
21,6 С ни ташкил этиб кўп йилликка нисбатан яқин бўлди 19,9 С.
Лекин 2011 йилнинг октябрь ойидаги ўртача ҳаво ҳарорати кўп
23