Page 18 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 18
R.F.Phillips [3.41; 699-б.] Шарқий Арканзаснинг соз ва
чангсимон–соз тупроқлари буғдой сомони билан 9,75 т/га
мульчалашнинг тупроқ таркибидаги озиқа элементлар миқдорига
таъсири ўрганилган. Тадқиқотларда буғдой сомони таркибида 0,47
% умумий азот, 0,14 % фосфор ва 1,49 % калий бўлган миқдори
қўлланган. 5 йилдан сўнг кузатилганда, тупроқни 0-25 смли
қатламида нитратли, аммиакли азот, алмашинувчи калий ва
ҳаракатчан фосфор миқдорини ортгани кузатилган [3.29; 11-19-б.].
Бундан ташқари бир қанча чет эл олимлари томонидан турли мульча
материалларининг тупроқ микрофлорасига таъсирини ўрганилган ва
олинган натижаларга кўра, ўсимлик қолдиқлари ва гўнг
мульчаланган вариантларда тупроқдаги микроорганизмлар
сонининг ортишини аниқланган [3.28; 153-б.; 3.32; 277-б.; 3.33; 549-
551-б.; 3.35; 757-768-б.; 3.30; 261-268-б.; 3.31; 1323-1334-б.; 3.38; 39-
49-б.].
Юқорида келтирилган адабий манбъаларни таҳлилига кўра,
дунёда ва мамлакатимизда тупроқларнинг агрокимёвий,
агрофизикавий ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини
оширишда турли минерал ва органик ўғитларни қўллаш, тупроқни
торф, полиэтилен плёнка, қум, полимерлар, лигнин ва ўсимлик
қолдиқлари билан мульчалаш бўйича бир қатор илмий изланишлар
олиб борилган. Аммо Тошкент вилояти типик бўз тупроқлари
шароитда тупроқни ўсимлик қолдиқлари билан мульчалаш, ўтлоқи
тупроқларга турли ўғитлар (органик ўғит, биогумус ва
биопрепарат)ларни биргаликда қўллаш бўйича тадқиқотлар
етарлича олиб борилмаган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда,
Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқни ўсимлик
қолдиқлари билан мульчалаш ва ўтлоқи тупроқлар шароитида
тупроқни турли ўғитларни (органик ўғит, биогумус ва биопрепарат)
қўллаш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик
экинлар ҳосилдорлигини ошириш масаласи долзарб эканлигидан
далолат беради.
18