Page 16 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 16
тўшалгандан 5 ой ўтгандан сўнг, юқори 75 см тупроқ қатламидан
34% туз чиқарилган. Буни шундай тушунтириш мумкин, ўсимлик
қолдиқлари ҳар доим нам ҳолатда бўлиб, буғланишни ушлайди, шу
билан сизот сувларининг тупроқ юзасига кўтарилишини тўхтатади
[2.99; 184-б.].
Г.А.Безбородов ва бошқаларнинг кўп йиллик тадқиқотларида
тупроқни ҳар хил материаллар билан мульчалашнинг тупроқ сув
тартибига таъсири ўрганилган. Олинган маълумотларга кўра,
Сирдарё вилояти шароитида бир ҳисса гўнгга, икки ҳисса самон ва
ҳар бир тоннасига 10 кг дан аммиакли селитра аралаштириб компост
тайёрлаб, ғўза қатор ораларига қўллаб суғорилганда, пахта ҳосили
3
2,7 ц/га ортди. Бунда 1 ц ҳосил учун сув сарфи (назорат) 52,5 м /га
3
ни ташкил қилган ҳолда, компост тўшаб суғорилганда эса 12,1 м /га
сув тежалган ва ғўза қатор ораларини мульчалаш натижасида юқори
самарадорликка эришилган [2.8; 10-20-б.; 2.9; 132-133-б.; 2.10; 9-13-
б.; 2.11; 9-14-б.; 2.12; 61-63-б.; 2.13; 10-12-б.; 2.94; 19-20-б.; 2.95; 33-
34-б.].
А.С.Шамсиев [3.23; 194-б.] таъкидлашича ўтлоқи-бўз
тупроқлар шароитида турли ғўза навларида суғориш усулларини
такомиллаштириш бўйича оддий эгат орқали суғоришга нисбатан
ғўза қатор орасига полиэтилен плёнка тўшаб суғориш усулининг
самарадорлиги ўрганилган. Олинган маълумотларга кўра, ғўза
навлари оддий эгат орқали суғорилганда гектаридан 34,2 центнер
пахта ҳосили олинган бўлса, қатор орасига полиэтилен плёнка
тўшаб суғорилганда эса 40,7 центнерни ташкил этган. Қўшимча 6,4
центнер ёки 15,8 % қўшимча пахта ҳосили олинган.
Ғ.Диёров, И.Туроповлар томонидан типик бўз тупроклар
шароитида олиб борилган тадқиқотларда мульча сифатида
ишлатилган плёнкалар вегетация даврида парчаланиб, ўғит
сифатида тупроқда қолиши ва қўлланган натижаларга кўра, ғўзани
амал-ўсув даврида тупроқ намлигини яхши сақлаши ҳисобига
назорат вариантига нисбатан пахтадан қўшимча 14,6 ц/га ҳосили
олинган [2.24; 20-25-б.; 2.28; 57-59-б.].
М.М.Якубовнинг тадқиқотларида бақлажонни чиринди, шоли
кипиғи, қора плёнка билан мульчалашниннг ижобий таъсири
ўрганилган. Олинган маъулотларга кўра, бақлажон ҳосилдорлиги
чиринди билан мульчалашда 59,1 т/га, шоли кипиғида – 60,3 т/га,
қора плёнка билан мульчаланганда – 63,8 т/га, қора плёнкада 62,7
т/га ни ташкил қилди [2.107; 22-23-б.; 2.108; 153-156-б.].
16