Page 20 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 20
0
4-5 ва ундан юқори қияликларда, асосан кучли эрозияланган типик
бўз тупроқлар учрайди. Суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдони
29031 га бўлиб, бу ерларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
етиштириш имкониятлари мавжуд. Табиий ва тупроқ шароитлари
пахтачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва ғалла махсулотларини
етиштиришга имкон беради. Дала тажрибалари 2009-2011 йилларда
Тошкент вилояти Янги йўл туманидаги Ўзбекистон қишлоқ
хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот
институтининг тажриба хўжалигида ва Ўртачирчиқ туманида
жойлашган “Махсудов Бахтиёр Агро” фермер хўжалигида олиб
борилган.
2.2-§ Геологик-геоморфологик тузилиши
Тошкент вилояти худудининг геологик тузилишида Чирчиқ
дарёси ҳосил қилган биринчи, иккинчи ва учинчи аллювиал
пиллапоялар ҳамда вақтинча оқадиган мавсумий сойлар ҳосил
қилган пролювиал ётқизиқлардан иборат. Бу ётқизиқлар турли
қалинликдаги шағал, қум, чанг ва лой заррачалардан ташкил топган.
Уларнинг қалинлиги рельефга боғлиқ бўлиб, бир неча см дан
тортиб, то бир неча метргача етиши мумкин.
Маълумотларга кўра, аллювиал ва пролювиал ётқизиқлар
тўртламчи даврда ҳосил бўлиб, ерларнинг устки қатламини соз ва
созсимон (лёсс ва лёссимон) ётқиқзиқлар ташкил қилади. Соз
ётқиқзиқлар енгил, ўрта, оғир қумоқли механик таркибга эга бўлиб,
заррачаларнинг асосий қисми чанг ва лой қолдиқларидан иборатдир.
Уларнинг қалинлиги рельефга боғлиқ бўлиб, бир неча см дан
тортиб, то бир неча метргача етиши мумкин. Аллювиал ва
пролювиал ётқиқзиқлар тўртламчи даврда ҳосил бўлиб, ерларнинг
устки қатламини соз ва созсимон (лёсс ва лёссимон) ётқизиқлар
ташкил қилади. Уларнинг таркибида чанг заррачалари 40-50%, лой
заррачалари эса 20-30% ни ташкил этади. Бу тоифадаги ётқиқзиқлар
кулранг, серғовакли бўлиб, уларнинг миқдори 50-60% ни ташкил
этади. Соз ётқиқзиқлар майда, донадор микро ва макро ғоваклардан
ташкил топган бўлиб, уларнинг таркибида карбонат бирикмалари,
органик моддалар, минерал майда заррачалар эгаллаган. Майда
ғоваклар ва ёриқларнинг атрофида, яъни деворларида кальций ва
карбонатли тузлар мавжуд. Тўртламчи давр қатламларининг остки
қисми неоген, палеоген даврга мансуб бўлиб, қумтош, шағал, қум
ётқиқзиқлар ташкил қилади.
20