Page 21 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 21

Тошкент  вилоятидаги  типик  бўз  тупроқлар  ғарбий  Чотқол,
            Қоражонтов  тоғ  ён  бағирлари  –  тоғ  олди  минтақаларидаги  паст-

            текислик, қир-адирлик майдонлардан иборат. Типик  бўз тупроқлар
            Чирчиқ ва Ангрен дарёларининг V-IV ва III террассаларидаги лёсс
            ва       лёссимон           ётқизиқларда            ривожлангандир.              Геологик-
            геоморфологик шароитига кўра, Тошкент вилояти худудида ҳар хил

            тоғ  олди  минтақалар  тупроқлари  ҳавзани  юқори  қисмларида  тўқ
            тусли,  ўрта  қисмларида  типик  бўз  тупроқлар  бўлиб,  суғорма
            деҳқончиликни  ривожлантириш  қулайдир.  Тошкент  вилояти

            ҳудудларида  қуйидаги  йирик  геоморфологик  районлар:  баланд
            тоғлар; ўртача баландликдаги тоғлар; тоғ олди қир адирлар; тоғлар
            ва паст тоғлар; тоғ олди текисликлари ҳамда дарёларнинг пастки ва
            юқориги террасаларига ажратилади.


                   2.3-§ Релъефи

                   Рельеф        ер     юзасида        иссиқлик         ва     намликнинг           қайта
            тақсимланишига, атмосфера ёғинларининг хусусияти ва миқдорига
            ҳамда  сув  оқимига  катта  таъсир  кўрсатади.  Унинг  таъсири
            ёнбағирларнинг  тиклиги,  узунлиги,  шакли  ва  экспозияциясига  ҳам

            боғлиқ  бўлади.  Кўпгина  олимларни  тадқиқотларида  кўрсатадики,
            жанубга         қараган        экспозицияларнинг             ёнбағирлари           шимолга
            қараганларига  нисбатан  18-25  кун  олдинроқ,  қор  қопламидан  холи

            бўлади.  Жанубий  ёнбағирларда  қор  эриши  жадалроқ  кечади.  Шу
            сабабли,  бошқа  шарт-шароитлар  деярли  бир  хил  бўлгани  холда
            водийнинг  тоғли  районларидагидек  жанубга  қараган  ёнбағирларда
            тупроқ сув эрозиясидан – шимолийсига қараганда кўпроқ кучлироқ

            емирилган.
                   Маълумки,  типик  бўз  тупроқлар  жойлашган  ҳудуд  асосан
            рельефи нотекис паст – баланд қиялик адирли майдонлардан иборат,

            бундай  ерларда  жала  ёмғирлар,  нотўғри  жўяклаб  суғориш
            натижасида эрозия емирилиш вужудга келади. Ёнбағир тиклиги ва
            узунлиги ошиб борган сари одатда оқиб тушаётган сув оқимининг

            тезлиги  кучаяди,  шунга  боғлиқ  ҳолда  тупроқ  ювилиб  кетиши  ва
            оқизиб  кетилиши  ҳам  жадаллашади.  Жумладан,  ёнбағир  тиклиги
            ошган  сари  тупроқнинг  емирилганлик  даражаси  ҳам  ошади.  Агар
                                         0
            қиялик  тиклиги  1-2   гача  бўлган  ерларда  асосан  ювилмаган  ёки
                                                                                                0
                                                                                                   0
                                                                                            0
            (кам) суст ювилган тупроқлар тарқалган бўлса, қиялиги 2 -3 -4  гача
                                                                                   0
            бўлган қияликларда ўртача емирилган, қиялиги 4-5  ва ундан юқори


                                                            21
   16   17   18   19   20   21   22   23   24   25   26