Page 15 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 15

0
                              0
                                                                                        0
            ҳарорати  4,2 С  га,  10  см  да  -3,6 С  га,  ва  15  см-2,7 С  га,  тупроқ
            намлиги 0-20 см қатламда назоратга нисбатан 3 % ошган . Назорат
            вариантида 3-4 см ли қатқалоқ қатлами ҳосил бўлган бўлса, мульча
            остида қатқалоқ ҳосил бўлмаган. Бунда наозарт вариантига нисбатан
            ўсимлик сони гектарига 20 минг донага кўп бўлган ва қўшимча 3,3-

            4,5 цга пахта ҳосили олинган.
                    М.К.Чариев  ва  бошқалар  Туркманистоннинг  «Теджен»
            хўжалигида  чигитни  униб  чиқишига  мульча  материалларини

            таъсирини  ўрганган.  Мульча  сифатида  қум  ва  қипиқ  аралашмаси
            (1:1  нисбатда),  қум  аралашмаси  ва  гўнг  (1:1  нисбатда)  ва  алоҳида
            гўнг  солинди.  Механизациялашган  мульчалаш  билан  бир  қаторга
            қаторлаб  солинганда  мульчалаш  материалининг  сарфи:  тоза  қум

            12,9, қум ва қипиқ 7,2, қум ва ғўнг 8,6 ва гўнг солинганда 2,5 тга ни
            ташкил қилган. Тадқиқот натижаларида барча мульча материаллари

            қўлланилган  вариатларда,  назорат  вариантига  нисбатан  чигит
            ниҳолларини 10-14 кун илгари униб чиққан ҳамда кўчат қалинлиги
            назорат  вариантига  нисбатан  мульчаланган  текис  ерда  20-30
            мингга,  пушта  мульчаланганда  17-22  мингга  кўп  бўлган.  Барча

            мульчаланган вариантларида ҳосилдорлик назоратга нисбатан текис
            ерга  экилиб  мульчаланганда  қўшимча  ҳосил  6,0-11,5  цга,  пушта

            мульчаланганда 3,1-4,5 цга юқори бўлиши кузатилган.
                    Н.А.Ахмедов ва бошқаларнинг [2.5; 23-25-б.] маълумотларига
            кўра мульчани материал сифатида қўллаб, лигнинни органо-минерал

            қоришмаси  10-12  тга  қўлланилган.  Олинган  натижаларга  кўра
            пахтадан  қўшимча  4,3-4,8  цга  ҳосил  олишга  эришилган.

            Т.Х.Хидиров  ва  бошқаларнинг  [2.92;  19-20-б.]  тажрибаларида  гўнг
            балан мульчаланганда энг юқори пахта ҳосили 37,4 цга олинган.
                  С.Чирцов,  К.Эрматов  ва  бошқалар  томонидан  парчаланувчи

            плёнка        мульча        сифатида         ўрганилиб,          олинган         натижалар
            мульчаланган  вариантда  чигит  экилгандан  9  кун  кейин,  назорат
            вариантида 5,1 мингга ниҳоллар пайдо бўлган бўлса, плёнка билан

            мульчаланганда  145,4  мингга  донани  ташкил  этган  ва  назоратга
            нисбатан гектаридан 4,5-5,2 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган
            [2.96; 19-б.].

                  Америка қўшма Штатининг Техас штати тупроқларида мульча
            материали  сифатида  ўсимлик  қолдиқлари  (барг,  поя,  қуруқ
            кўраклар) дан фойдаланилган, бунда баҳорда мульча материаллари

            билан  13  см  қалинликда  мульчаланган.  Бу  ўсимлик  қолдиқлари



                                                            15
   10   11   12   13   14   15   16   17   18   19   20