Page 12 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 12
тарқалишини камайтиради. Бундай биопрепаратларнинг
самарадорлиги 24,69-40,64% ташкил этади. Бу биопрепаратлар
буғдойни қоракуя замбуруғидан ҳимоя қилишда истиқболи
биологик восита ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик экинлар етиштирилаётган унумдор тупроқ
фонларини яратишда ерга гўнг ва бошқа органик ўғитлар ишлатиш,
минерал ўғитларни меъёрида қўллаш [2.7; 16-17-б.; 2.14; 159-б.;
2.15; 98-б.; 2.16; 20-б.; 2.17; 330-332-б.] алмашлаб экиш, яшил
ўғитлар, барча турдаги органик қолдиқлар, фойдали тупроқ
микрофлорасининг фаоллигини ошириш ҳамда бошқа зарур
агротехник тадбирларни ўз муддатида ва меъёрида қўллаш [2.31;
234-236-б.; 2.32; 400-403-б.; 2.33; 234-236.; 2.34; 3-10-б.; 2.40; 10-11-
б.; 2.41; 1796-б.; 2.49; 225-227-б.; 3.17; 16-б.] алоҳида аҳамият касб
этади.
Н.Б.Кисилев ва бошқалар [2.38; 31-б.] маълумотларига кўра
ўсимликларнинг ўсиш хусусиятини тезлаштирувчи ва тупроқнинг
агрокимиёвий кўрсаткичларини яхшиловчи мукаммал биоўғит
ишлаб чиқариш технологияси яратилган. Биологик ўғитнинг асоси
бўлиб органик чиқиндиларни чувалчанглар томонидан қайта ишлаш
натижасида ҳосил бўлган биогумус хизмат қилган. Биоўғитнинг
мукаммаллаштирилган шакли фитопатогенларга қарши самарали
бўлиши билан бирга иссиқхоналарда етиштириладиган
сабзавотларни ўсиш-ривожланиш даврини тезлаштиради. Назорат
вариантига нисбатан бодрингнинг ҳосилдорлиги 41-59%,
помидорники 41-52%, ошганлиги кузатилди. Биогумус ва
микроорганизмлар асосида ишлаб чиқилган биоўғит экологик
жиҳатидан хавфсиз бўлиб қишлоқ хўжалик фитопатогенларидан
ҳимоя қилади. У ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш
жараёнларини тезлаштиради.
1.2-§ Тупроқ унумдорлиги, ғўза ва кузги буғдой
ҳосилдорлигига мульчалашнинг таъсири
Кейинги 15-20 йил давомида қишлоқ хўжалик амалиётида
бизнинг мамлакатимизда, чет эл давлатларида мульчалаш
материаллари сифатида турли полимер плёнкалар, энг муҳими
полиамид ва полиэтиленлар кенг ишлатилмоқда. Бу йўналиш бўйича
ишлар 1936-1937 йилларда бошланган.
Ялтироқ ва қора полиэтилен плёнка билан мульчалаш
самарадорлигини ғўза экинида ўрганишган. Плёнкадан
фойдаланилганда қатқалоқ ҳосил бўлишини олди олинган. Пахта
12