Page 10 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 10
А.Х.Куликова ва бошқалар [2.43; 25-29-б.] маълумотига кўра
Россиянинг типик қора тупроқлари шароитида кузги буғдойга сомон
ва Байкал ЭМ-1 биопрепаратини қўшиб, қўлланганда ҳосилдорлик
0,14 т/га дан 0,19 т/га ошганлигини аниқлаган. Тупроқнинг биологик
ҳолати ва унумдорлигини мустаҳкамлаб боришда асосий манба
сапрофит микроорганизлар ҳаётига чамбарчас боғлиқлиги
исботланган. Бу ўринда тупроқда микроорганизмлар ва
микробиологик жараёнлар муҳим вазифани бажариб келган.
Жумладан, тупроқдаги органик моддаларнинг меъёрида бўлиши,
азот қабул қилувчи микроорганизмларнинг ҳаводаги эркин
ҳолатдаги азотни ўзлаштириши, туфайли тупроқни биологик азотга
бойитиш хусусиятига эга. Натижада микрорганизмлар иштирокида
азот тупроқда тўпланиб қолмасдан, балки ўсимликларни, калий,
фосфор элементларининг ўсимликлар ўзлаштирадиган ҳолатга ҳам
олиб келади. Бунинг натижасида ўсимликларни биологик азотга,
яъни экологик тоза озиқаларга тўйинтириб келади. Ҳозирги кунда
технологияларнинг ривожланиши туфайли сунъий йўл билан ҳам
минерал азотли ўғитлар ишлаб чиқарилади.
Е.Н.Мишустин ва М.М.Умаровлар [2.55; 45-55-б.; 2.86; 44-49-
б.] маълумотларига кўра, ҳар йили азот қабул қилувчи
микроорганизмлар ҳаводаги азотнинг 175-190 млн. тоннасини қабул
қилиш хусусиятига эга эканлигини аниқланган. Шу билан бир
қаторда, унинг 90-110 млн. тоннаси ҳар хил ўсимликларнинг
ўзлаштиришига тўғри келганлиги аниқланган.
Ғарбий Сибирдаги Олеское тажриба хўжалиги ўтлоқи қора
тупроқлари шароитида тариқ экилган майдонларга минерал ўғитлар
берилганда, тупроқнинг микробиологик фаоллиги ўрганилган.
Тупроққа фосфорли (P2O5 – 60 ва 120 кг/га) ва азотли ўғит (30 ва 60
кг/га) қўлланилиши фосфорни парчаловчи бактерилар сони 20-33%
кўпайиши, микроорганизмларнинг умумий миқдори 11-20%,
целлюлозани парчалаш тезлиги эса 10% ошиши, олигонитрофиллар
ва нитрификаторлар сонининг кўпайишига олиб келиши аниқланган
[2.43; 25-29-б.].
Е.В.Дабахова [2.23; 17-18-б.] таъкидлашича парранда
гўнгларидан фойдаланиш азот миқдорининг ўзгаришига таъсир
қилиши ва ўсимлик илдизидаги фосфорнинг кўпайиши аниқланган.
Парранда гўнгининг кўп миқдорда (50-90 кг/га) қўлланилиши
дуккак бошоқлилар аралашмаси ва маккажўхори ҳосилдорлигини
оширади. Аммо шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, парранда
10