Page 5 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 5
I.-БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
1.1-§ Тупроқ унумдорлиги ва кузги буғдой ҳосилдорлигига
турли ўғитлар таъсири
Қишлоқ хўжалик экинларини, шу жумладан, буғдойни
озиқлантириш режимининг ташқи омиллар билан боғлиқ бўлиши
ҳақида бир қанча илмий ишланмалар ва илғор технологияга
асосланган илмий тажрибалар олиб борилмоқда. Чунки, экин
турларини, навларини, иқлим минтақалари бўйича жойлаштириш
асосида уларнинг озиқланиш тартиби ҳам ўзгариб боради.
Шу сабабли ҳам ҳар бир минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитидан
келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларини озиқланиш тартибини
ўрганиш долзарб масала ҳисобланади.
Минерал ўғитлар билан етарлича озиқлантирилган буғдойнинг
илдиз тизимини яхши ривожланиши натижасида озиқланиш
тартибининг яхшиланиши ҳамда дон ҳосилининг ошиши
3
аниқлаган .
О.Т.Каримов [2.35; 145-146-б.; 3.7; 21-б.] таъкидлашича
биогумусни гектарига 10 тонна миқдори алоҳида ёки минерал
ўғитларнинг N-150, P2О5-100 K2О-75 кг/га биргаликда
қўлланилганда гўнгни эквивалент миқдорига нисбатан тупроқдаги
чиринди ҳисобига, ўсимлик озиқа моддаларни ўзлаштириши, ўсиши,
ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган.
С.А.Арипов [2.3;12-14-б.] маълумотига кўра суғориладиган
тупроқларда кузги буғдой етиштирилганда озиқлантириш фонининг
аҳамияти катта эканлигига эътибор бериб, буғдой 20 т/га гўнг
фонида N250P250K100 кг/га берилганда дон ҳосилининг юқори
бўлишини аниқлаган.
А.С.Хачидзе ва бошқалар [2.87; 37-38-б.]нинг олган
маълумотларига кўра кузги буғдой ва баҳорги арпанинг истиқболли
навларини минерал ўғитларга бўлган муносабатларини аниқлаш
бўйича тажриба олиб борилган. Назорат-ўғитсиз, асосий ўғитларни
N40P40K40 миқдорида (1-фон), N80P80K80 (2-фон) ва баҳорда азот N30
миқдорида қўшимча қўшилган. 1993-1995 йиллардаги тажрибаларда
ўғитланмаган майдонларда ҳосилдорлик 35-37 ц/га, N40P40K40
миқдорида қўлланилган майдонларда ҳосилдорлик 3,9-10,4 ц/га
3 Бондаренко В. И. Корневая система и продуктивность озимой пщеницы. – Киев, Пщеница.
1977. –С. 73-78.
5