Page 8 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 8

17-18-б.; 2.60; 109-113-б.; 3.9; 74-б.; 2.61; 168-178-б.; 2.63; 352-355-
              б.].

                     «Грин-Пик»  ОАЖ  фирмаси  ёмғир  чувалчанглари  асосида
              биогумусни  ишлаб  чиқаради.  Ишлаб  чиқариш  шаҳобчалари
              қуйидагилардан  иборат;  компостлаш  (чувалчанглар  учун  емак
              тайёрлаш);  оналик  (ёмғир  чувалчанги  биомассасини  етиштириш);

              биологик  фабрика  (биогумус  хом  ашёсини  ишлаб  чиқариш);
              қуритиш ва сепарациялаш (товар маҳсулотини олиш); қадоқлаш ва
              ўраш; тайёр маҳсулот омборхонаси. 1 тонна маҳсулотнинг таннархи

              Россия бозорида 1000 рубль, ички бозордаги кўтара нархи эса 6000
              рубль.  Юқорида  қайд  этилган  усулда  олинган  биогумус  тупроқ
              ҳосилдорлигини  оширади  ва  юқори  сифатли  озиқ  овқат
              маҳсулотлари  олиш  имконини  яратади.  Биогумусни  саноат

              миқёсида  ишлаб  чиқариш  самаралидир  ва  уни  ҳар  қандай  қишлоқ
              хўжалиги  шароитидаги  ишлаб  чиқариш  базасида  яратиш  мумкин

              [2.39; 22-б.].
                     И.Н.Гоготов           [2.21;      61-б.]      маълумотига           кўра      Россия
              Федерациясида  100  млн  гектарга  яқин  суғориладиган                                      ер
              майдонлари  ҳосилни  оширишга  муҳтождир,  фақатгина  8%  ер

              халқаро талабларга жавоб беради. Ҳосилдорликни ошириш учун эса
              гумус          миқдорини,              фойдали            микрофлорани,                ёмғир
              чувалчангларининг  миқдорини  кўпайтириш  лозим.  Муаллиф

              ҳосилдорликни  ошириш  учун  қуйдагиларни  таклиф  қилади:
              биогумус  ва  биоўғитлар  аралашмасини  солиш,  гўнг  ёки  органо
              минерал  аралашмаларни  солиш,  алмашлаб  экиш  тизимини  жорий
              қилиш (дуккакли ёки бошқа азот тўпловчи ўсимликларни қўллаган

              ҳолда),  биогумус  чувалчанглар  ёрдамида  баргли  дарахтлар
              қириндиси  ва  гўнгни  қайта  ишлаш  асосида  олинган  чиқиндиларни
              ишлатиш лозимдир. Бу ўғит ўсимликларнинг ўсиб ривожланишини

              тезлаштиради ва тупроқнинг унумдорлигини оширади.
                     Ф.Х.Ҳошимов  ва  бошқалар  [2.88;  145-147-б.]  олиб  борган
              илмий тадқиқотлари бўйича Самарқанд вилоятининг суғориладиган

              типик бўз тупроқлари шароитида қаттиқ буғдойнинг “Истиқлол” ва
              “Александровка”  навларининг  қишда  сақланиши  ва  азот  билан
              озиқланишига  криопротектор  моддаларининг  таъсирини  ўрганиб,

              криопротекторлар ва гўнг қўлланилган вариантларда қишлаб чиққан
              ўсимликлар  сони,  минерал  ўғитлар  қўлланилган  вариантларга
              нисбатан қўпроқ бўлишини ҳамда  энг  қулай шароит маҳаллий ва





                                                           8
   3   4   5   6   7   8   9   10   11   12   13