Page 7 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 7

тупроқни  унумдор  ҳолда  сақлаб  қолишнинг  самарали  йўлларидан
            бири,        ўсимликни           ўсиб       ривожланишини               фаоллаштирувчи

            бирикмалардир.  Муаллифлар  томонидан  ўсимлик  ҳужайраси
            метаболизми, поғона алмашинуви жараёнини тезлаштирувчи ҳамда
            самарали  таъсир  этадиган  «Активит»  био  қўшимчаси  ишлаб
            чиқилган.         Препарат          таркибига         ўсимлик          гиббереллинлари,

                                                         2
            микроэлементлар киради. 100 м  майдонга 10 г препарат солинади.
            «Микрокорневит»                 қўшимчаси              эса        азот-фосфор-калийли
            компонентларнинг              енгил       ўзлаштирувчи,           шаклларини           тўлиқ

            сингдирилишига,  тупроқдаги  бактерияларни  фаол  биомассасини
            ўстиришга асосланган. Биоқўшимча 1 тонна ўғитга 150-200 мл дан
                   12
            то 10  ҳужайра/мл гача қўшилади.
                    Б.Р.Ручин  ва  бошқалар  [2.69;  39-б.]  маълумотларига  кўра

            лавлаги қолдиқларининг тупроқ билан маълум бир аралашмаси гўнг
            чувалчанглари  томонидан  қайта  ишланади.  Бунинг  натижасида

            ҳосил  бўлган  биогумус  таркибида  4,6-5,5%  углерод,  гумин  ва
            фульвокислоталар  учрайди.  Бу  биогумус  эса  маккажўхори
            ҳосилдорлигини 16-18% оширган.
                    Б.А.Горлицкий  ва  бошқалар  [2.22;  243-б.]  олиб  борган

            тадқиқотлари  бўйича  бактериялар  ўсимлик  ризосферасида  фаол
            равишда  кўпаяди,  тупроқдаги  микробиологик  ва  биокимёвий
            жараёнларни  тезлаштиради  ҳамда  ҳаракатчан  фосфор,  тупроқ

            ферментлари (фосфатаза, каталаза, уреаза) миқдорини 1,5-2,0 марта
            оширади.           Юқорида            номлари          келтирилган            препаратлар
            қўлланилганда  фосфорли  ўғитлардан  воз  кечса  ҳам  бўлади  деган
            хулосаларга  келинган  ва  донли  ва  сабзавот  экинлар  уруғларини

            макрокапсулалаш технологияси ва мақбул меъёри ишлаб чиқилган.
            Макрокапсулаланган  уруғлар  биокомпост,  биогумус,  микро-
            макроэлементлар  тутувчи  озиқали  қобиқ  билан  ўралишдан  ҳосил

            қилинган.  Қишлоқ  хўжалигида  макрокапсулаланган  уруғларни
            қўллашнинг            самарадорлиги            қуйдагиларда           намоён         бўлади:
            уруғларнинг  юқори  унувчанлиги,  ниҳолларнинг  тез  ўсиши,

            ҳосилдорлик  ортиши  ва  органик  минерал  ўғитлар  қўллаш
            миқдорининг  камайиши  натижасида  уруғларни  макрокапсулалаш
            қурилмасининг конструкцияси ишлаб чиқилган.

                    Тупроқ  унумдорлигини  ошириш  ва  экологик  тоза  биоусуллар
            бўйича қуйидаги олимлар тадқиқотлар олиб боришган [2.21; 45-47-
            б.; 2.25; 3-170-б.; 2.26; 5-147-б.; 2.29; 44-45-б;. 2.30; 58-б.; 2.47; 79-б.;
            2.52; 236-238-б.; 2.56; 22-26-б.; 2.57; 34-39-б.; 2.58; 166-169-б.; 2.59;



                                                           7
   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11   12