Page 6 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 6
кўтарилган. Баҳорда азотли ўғитлар билан қўшимча озиқлан-
тирилган майдонларда ҳосилдорлик буғдой навларига қараб, 1,6-5,2
ц/га кўтарилган. Худди шундай натижалар баҳорги арпа
майдонларида ҳам кузатилган. Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки,
барча ўрганилаётган буғдой ва арпа навларини етиштиришда
минерал ўғитларни қўллаш ижобий натижа берган.
Россия Федерациясининг Мари Эл Республикасидаги
тупроқларнинг ўрта қумоқли кучсиз кул рангли тупроқларда
баҳорги буғдой етиштирилганда минерал ўғитлар ва гербицид ва
фунгицидларни умумлашган ҳолда қўлланганда экишдан аввал N 60-
90P60K60 меъёрида биргаликда қўлланилганда юқори самарадорликка
эришилганлиги кузатилди [2.77; 3-4-б.].
Б.А.Горлицкий [2.22; 24-35-б.] айтишича маиший
чиқиндилардан органик компонентларни қайта ишлашнинг
биологик қурилмаси қўлланилди. Биотехнология чиқиндиларини
микроорганизмларнинг аэроб фементациялашни тахмин қилади.
Ҳосил бўлган хом биомасса культиватоларда саноат биогумусини
олиш учун қизил калифорния чувалчанги томонидан қайта ишланди.
Қўшимча сифатида парранда гўнгидан фойдаланишни тавсия
этилган.
В.Н.Стародубцевнинг [2.75; 150-б.] олган маълумотларига кўра
ўрмон хўжалиги маҳсулоти ҳисобланган ёғоч чиқиндиларининг
парчаланиш жараёнини юзага келтирувчи «Баркон» препаратини
тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган. Биопрепарат лигнин
парчаловчи замбуруғлар (Penicillum, Trichoderma, Aspergillus) ва
бактериялар (Pseudamonas, Bacillus, Mycobacterium) комплексидан
иборат бўлиб, суюқ ҳолда 30-40 млн. ҳужайра/мл да ишлаб
чиқарилади. Натижада гумус бирикмалари компонентларини
тутувчи органик ўғит ҳосил бўлади. Препарат қўлланилганда
дарахтлар танасининг парчаланиши 2-3 ойга тезлашади. Fuzarium
oxysporium нинг ўсиш ва ривожланиш хусусияти намоён бўлади.
А.Ю.Винаров ва бошқалар [2.19; 152-б.] маълумотларига кўра
0
23-28 С ҳарорат билан гўнгга 70-90 соат давомида қайта ишлов
берилганда унинг таркибидаги муҳим ўрин тутадиган паст
молекулали гумусли бирикмалар ҳосил бўлади. Натижада
ферментация ва термик ишловдан сўнг маҳсулот тайёр бўлади.
Бунинг натижасида тупроқ унумдорлигини ошади.
А.Ю.Винаров ва бошқаларнинг [2.18; 151-б.] таъкидлашича
экологик тоза маҳсулотлар билан ҳосилдорликни ошириш ва
6