Page 9 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 9

минерал         ўғитлар        бирга        қўлланилганда           ҳосил        бўлишини
            аниқлаганлар.

                    Ш.М.Мехмонов  [2.50;  20-б.]  аниқлашича  кузги  буғдойнинг
            “Купава”  навини  озиқлантиришда  30  т/га  гўнг  ишлатилганда
            минерал ўғитларнинг меъёрлари N180P90K60 кг/га дан N150P70K50 кг/га
            гача  камайтириш  мумкинлиги  аниқланган.  Чунки,  гўнгнинг  ушбу

            меъёрида  ва  минерал  ўғитларнинг  N150P70K50  кг/га  меъёрида
            қўлланилганда дон ҳосили 60 ц/га гача бўлиши аниқланган.
                    Т.Т.Тошхўжаев             [2.83;      22-23-б.]        таъкидлашича             кузги

            буғдойнинг “Половчанка” нави Тошкент вилояти шароитида 20 т/га
            гўнг  билан  бирга  азот  60  кг/га,  фосфор  30  кг/га  оширилганда  дон
            ҳосилининг 12,6 ц/га ошганлиги кузатилган.
                    Н.Л.Личко            ва       М.К.Коломиецлар                [2.44;        12-14-б.]

            маълумотларига  кўра  минерал  ўғитлар  меъёрида  қўлланилганида
            дон ҳосили билан бирга сифати ҳам яхшиланган.

                    К.Г.Магомедов  ва  бошқалар  [2.45;  33-35-б.]  маълумотларига
            кўра  кузда  берилган  биопрепарат  ёмғир  ва  эриган  қор  сувлари
            орқали тупроқ таркибидаги азотни ювиб чиқаради, нитрат эса ҳаво
            ҳарорати  паст  бўлганлиги  учун  тупроқда  ушланиб  қолади.  Олиб

            борилган  тадқиқотлар  шуни  кўрсатадики,  баҳорда  тупроққа
            берилган  биологик  препарат  дон  сифатига  ижобий  таъсир
            кўрсатишини  аниқлаган.  Қўлланилган  Байкал  ЭМ1  биопрепарати

            кузги  буғдой  ҳосидорлигини  назоратга  нисбатан  13,1  ц/га
            ошганлигини кўрсатади.
                    Г.Х.Насриддинова  [3.11;  22-б.]  таъкидлашича  Тожикистон
            Республикасининг  Фарход  массивида  тарқалган  суғориладиган

            типик  бўз  ва  бўз-ўтлоқи  тупроқларига  минерал  ўғитлар  ва
            биопрепаратлар  қўллаш  орқали  пахта  ҳосилига  бўлган  таъсири
            ўрганилган.

                    Қашқадарё вилоятининг суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлари
            шароитида кузги буғдой етиштиришда 30 т/га гўнг фонида минерал
            ўғитларнинг  N180P90K60  ва  N210P110K70  меъёрларини  қўллаш

            натижасида дон ҳосили ва сифатининг ошиши билан бирга тупроқ
            унумдорлигининг              сақланиб         қолиши        ва     маълум         миқдорда
            ҳосилдорлик ошиши аниқлаган [3.21; 22-б.].

                    В.Н.Стародубцев              [2.75;        33-35-б.]         биопрепарат            ва
            микроўғитларнинг  кузги  буғдой  ривожланишига  ва  ҳосидорлигига
            бўлган таъсирини ўрганган.





                                                           9
   4   5   6   7   8   9   10   11   12   13   14