Page 14 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 14
йиғим теримини 20 кун илгари тугатишга ва қўшимча 12 дан 15 цга
ча ҳосил олишга эришилди [3.20; 47-б.; 2.84; 60-64-б.; 2.89; 9-13.;
2.90; 21-25-б.; 2.91; 156-б.; 2.92; 40-43-б.; 3.13; 24-б.; 2.100; 49-51-б.;
2.101; 93-94-б.; 2.102; 48-б.; 2.103; 2.104; 48-б.; 2.105; 89-91-б.; 3.6;
20-б.;3.8; 22-б.; 3.25; 23-б., 3.22; 46-б.].
Б.И.Ниязалиев [3.12; 128-б.] маълумотига кўра чигит экилиб,
мульча сифатида 5-6 см кенгликда, қалинлиги 1 см гўнг унинг
устига 1-1,5 см тупроқ билан ёпилган, бунда гўнгни шамол учириб
кетишдан, ёмғирдан ювилишидан ва тупроқ қатқалоғи ҳосил
бўлишини олди олинган ва ижобий натижа олган.
Мирзачўл воҳасининг суғориладиган бўз ўтлоқи тупроқларида
Р.Қурвантаев ва бошқалар томонидан пушта устида ялтироқ
полиэтилен плёнка, лиглин, гўнг, К-9 препарати билан мульчалаш
бўйича илмий тадқиқот ишлар олиб борган ва тадқиқот
натижаларига кўра тупроқда мақбул зичликни сақланиши, (1,25-1,40
гсм3) умумий ғоваклик (47-50 %), сувга чидамли агрегатларни,
структурали агрегатлар таркибини яхшиланиши, сув сиғимини 2-9
% га, сув ўтказувчанлиги 1,5-2 баробарга фаол температура
0
0
йиғиндисини 133 С дан 316 С гача ошиши натижасида, тупроқда
иссиқлик етишмаслигига ва қатқалоқ ҳосил бўлишига барҳам
берилган. Физик буғланишини камайиши орқали, ўсимликни ўсиши
ва ривожланишини тезлаштиради. Шу билан биргаликда тупроқ
намлигидан, озиқа моддалардан самарали фойдаланишни
таъминлайди. Пушта мульчаланганда ҳосилдорлик: плёнка
қўлланилганда 8,2 цга, гўнгда 5,1 цга ва лигнинда 5,2 цга ошган
[2.101; 93-94-б.; 2.102. 48-б.; 2.103 48-57-б.].
Т.Ч.Гозиев [3.4; 22-б.] тадқиқотларида Зарафшон воҳаси
суғориладиган типик бўз тупроқлар полиэтилен плёнка билан
мульчалаш таъсири ўрганилган, тадқиқот натижасида
мульчаланганда тупроқ ҳароратининг суткалик йиғиндиси тупроқ
0
чуқурлигига боғлиқ равишда 1,9-5,5 С га, ҳайдов остки қатламида
0
0,8-1,6 С га ошган, намликни кескин пасайишини олдини олиниши
ҳамда сув ўтказувчанликни яхшилинаши, озиқа моддаларни
кўпайиши орқали тамаки ҳосилдорлиги ўртача 6,2 цга ошганлиги
исботланган.
Р.И.Бузруков [3.3; 27-бб.] таъкидлашича Қашқадарё
вилоятининг оч тусли бўз тупроқларида полиэтилен плёнка билан
мульчалаш тадқиқотларини олиб борган. Тадқиқотлардан олинган
натижаларига кўра, мульча остидаги 5 см чуқурликда тупроқ
14