Page 4 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 4

хўжалигини  янада  ривожлантиришда  суғориладиган  тупроқларнинг
              хоссаларини  яхшилаш,  тупроқларни  ўсимликлар  қолдиқлари  билан

              мулчалаш,  тупроқларга  органик-минерал  ўғитлар,  биогумус  ва
              биопрепаратларни               биргаликда            қўллаш           орқали          тупроқ
              унумдорлигини  ва  қишлоқ  хўжалик  экинлар  ҳосилдорлигини
              ошириш муҳим аҳамият касб этади.

                     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январ-
              даги  ПФ-5635-сон  «2017-2021  йилларда  Ўзбекистон  Республика-
              сини  ривожлантиришнинг  бешта  устувор  йўналиши  бўйича

              Ҳаракатлар  стратегиясини  «Фаол  инвестициялар  ва  ижтимоий
              ривожланиш  йили»да  амалга  оширишга  оид  давлат  дастури
              тўғрисида»ги  Фармони  ҳамда  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар
              Маҳкамасининг  2016  йил  26  декабрдаги  03-12-7-сон  «2017-2020

              йилларда  қишлоқ  хўжалигини  минерал  ўғитлар,  ўсимликларни
              кимёвий  ва  биологик  ҳимоя  қилиш  воситалари  билан  таъминлаш

              тизимини янада ривожлантириш, агрокимёвий хизматлар сифатини
              ошириш  бўйича  комплекс  чора-тадбирлар  Дастури  тўғрисида»ги
              қарори  мазкур  фаолиятга  тегишли  бошқа  меъёрий-ҳуқуқий
              ҳужжатларда  белгиланган  вазифаларни  амалга  оширишда  ушбу

              диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.














































                                                           4
   1   2   3   4   5   6   7   8   9