Page 27 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 27

ёғин-сочин  деярли  бўлмайди.  Қор  қоплами  қалинлиги  айрим
            йилларда 34-35 см гача етади.

                                                                                         2.4.2-жадвал
             Ўртачирчиқтумани иқлим шароитларининг ўртача кўп йиллик
                                                 кўрсаткичлари
                       (Тошкент метеостанция маълумоти, 2009-2011 йй.)

                Ойлар ва кўп           Хавонинг ўртача              Ёғингарчилик              Тупроқ
                    йиллик                харорати,  С               миқдори, мм             харорати,
                                                        0
                                                                       хисобида                   0
                                                                                                   С
                    Январь                     -4,25                      47,15                    -
                   Февраль                      2,75                       63,1                    -
                     Март                       11,9                       70,3                 11,75

                    Апрель                      16,1                      70,35                 18,25
                      Май                      21,82                       32,8                 26,75

                     Июнь                       26,4                       8,17                 33,25
                     Июль                      28,07                       3,32                  35,5
                    Август                      26,8                       6,3                     -

                   Сентябрь                      25                        5,8                     -
                   Октябрь                      14,5                      21,95                    -
                    Ноябрь                      6,5                        46,5                    -

                   Декабрь                        2                       67,42                    -
               Ўртача йиллик                    14,2                      36,93                 10,45



                   Тупроқнинг ўртача ҳарорати 11,75-35,5 % ни ташкил этади. Ёз
            ҳароратнинг  юқори  бўлиши  ва  ёғингарчилик  миқдорининг  кам
            бўлиши  натижасида  юқори  буғланиш  содир  бўлиб  ва  80%  қиш-

            баҳор ойларига тўғри келади. Туман ҳудудида IV ва III қайир усти
            террассалари иқлими I ва II террасалардан бир оз фарқ қилиб, кузги
            совуқлар бир оз вақтлироқ кузатилади.


                   2.5-§ Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
                   Суғориладиган  типик  бўз  тупроқлар  иқлими  континентал,

            қуруқ  бўлгани  учун  бу  ерларда  ўзига  хос  ўсимлик  ва  ҳайвонот
            дунёсига эга. Бўз тупроқлар зонасида асосан эфемер ва эфемероид
            ўсимликлар  ўсади.  Эфемерлардан  ранг  -  қўнғир  бош  –  коврак,
            эфемероидлардан  эса  бойчечак,  чучмома,  лолақизғалдоқ,  ёввойи

            арпа ва бошқалар ўсади. Булардан ташқари қурғоқчиликка чидамли
            кўп  йиллик  ўсимликлардан  оққурай,  каррак,  ялтирбош  тарқалган.
            Типик бўз тупроқлар зонасининг катта қисми маданийлаштирилган,


                                                            27
   22   23   24   25   26   27   28   29   30   31   32