Page 32 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 32
вариант 8 қатор, қатор оралиғи 60 см, ҳар бир бўлакча 4,8 метр, эгат
2
узунлиги 25 метр. Ҳар бир бўлинманинг умумий майдони 120 м .
Тадқиқотлар асосан 3 услубда олиб борилди: маршрутли –
экспедицион, стационар – калит майдончалари, камерал –
лаборатория.
Дала ва лаборатория шароитида олиб борилган тадқиқотлар
тупроқшунослик ва микробиология илмий-текшириш соҳасида кенг
қўлланиладиган ва синалган услублар асосида олиб борилди. Гумус
– И.В.Тюрин услубида, умумий азот, фосфор ва калий – Къелдаль,
Гриценко, Мальцевлар услубида, ҳаракатчан Р 2О 5 ва К 2О – Мачигин,
Протасов услубида, СО2 карбонатлар – ацидиметрик усулда,
механикавий таркиби – Гексометофасфат ёрдамида Качинский
услубида, ҳажм оғирлиги – цилиндр ёрдамида тортиш усулида,
солиштирма оғирлик – пикнометр ёрдамида, умумий ғоваклик –
ҳисоблаш йўли билан, тузлар миқдори - сувли сўрим таҳлили
бўйича, SO4 гипс – кислотали сўримда. Дала тажрибалари
ЎзПИТИнинг “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари”
қўлланмаси асосида ўтказилди.
Кузги буғдой “ТАНЯ” навининг биологик тавсифи
Буғдойнинг “Таня” нави П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар
қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институтида яратилган.
Республика шароитида 2005 йилдан бошлаб Ўсимликшунослик
илмий тадқиқот институти тажриба хўжаликларида синалиб
келмоқда.
Умумий тавсифи: ярим пакана нав, ётиб қолишга чидамлиги
юқори. Ўртапишар. Тур хили Lutescens. Бошоғи цилиндрсимондан
пирамидасимонгача, бошоқ зичлиги ва узунлиги ўртача. Дони
тўкилмайди, бошоқча қобиқлари тухумсимон шаклда, кенглиги 3,5-
4,5 мм, узунлиги 8,0-9,5 мм. Елкаси ўртача, тўғри. Қилтиқсимон
ўсимталари 0,5 дан 4,5 см. Дони йирик тухумсимон шаклда.
Ҳосилдорлиги: навнинг потенциал ҳосилдорлиги рақобатли
нав синовида гектаридан 122 центнерни ташкил этган. Ўртача 3
йилда 4 хил ўтмишдош экинлардан сўнг олинган ҳосилдорлик 77,8
центнерни, тажриба станциясида 3 хил ўтмишдош экиндан сўнг
ўртача 89,0 центнерни ташкил этган. Нонбоплик хусусиятлари: 1000
дона вазни 45,4-46,5 гр ни таашкил этади. Дон сифат кўрсаткичлари
бўйича “қимматбаҳо” буғдойлар гуруҳига киритилган.
Касалликларга чидамлиги: сариқ ва поя занги, ун шудринг,
чанг қоракуя касалликларига чидамли. Қўнғир занг, септориоз ва
32