Page 35 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 35
III. БОБ. СУҒОРИЛАДИГАН ТИПИК БЎЗ ВА ЎТЛОҚИ
ТУПРОҚЛАРНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИ,
АГРОФИЗИКАВИЙ, АГРОКИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ
3.1-§ Тупроқнинг морфологик кўрсаткичлари
Маълумки, тупроқлар ҳам бошқа жисмлар каби ташқи
белгилар мажмуасига, яъни муайян морфологик кўрсаткичларга
эгадир. Тупроқнинг морфологик белгилари унинг пайдо бўлиш
жараёнларининг натижасида шаклланади ва табиийки, унинг
кимёвий ҳамда физик хоссаларини акс эттиради. Тупроқ
морфологиясини ўрганиш асосида унинг таркиби, тупроқда
кечадиган жараёнлар химизми ва бошқалар хақида тасаввурга эга
бўлиш мумкин. Тупроқлар кесмаси вертикал бўйича уни барча
хоссаларини ўзгаришини ҳарактерлайди. Шунингдек, тупроқнинг
морфологик белгилари тупроқ турини аниқлашда, тупроққа тавсиф
беришда, эрозияланганлик даражасини аниқлашда муҳим
диагностик аҳамиятга эга. Шу сабабли биз ҳам тадқиқотларимиз
давомида ўрганилган тупроқларнинг морфологик белгиларига
эътибор бердик. Бунда биз, асосан ҳар бир тупроқ кесмасини
гумусли қатлам қалинлигига, юқориги «Аҳ» ҳайдалма қатламнинг
рангига, янги яралмаларнинг юқориги бошланиш чегарасига, чуқур
аҳамият бердик.
Тошкент вилояти умумий ер майдони 1525540 гектарни
ташкил этиб, шундан суғориладиган типик бўз тупроқлар 363,0
минг/гектар, ўтлоқи тупроқлар 190,8 минг/гектарни ташкил этади.
Типик бўз тупроқлар. Типик бўз тупроқлар, бўз тупроқли
ҳудуднинг ўрта қисмини эгаллаб, тупроқ иқлим шароитига қараб
денгиз сатҳидан 300-400 м дан 600-800 м гача баландликда учрайди.
Типик бўз тупроқларни умумий майдони республика бўйича 3 млн
51 минг гектарни ташкил этади. Типик бўз тупроқлар тоғ остидаги
текисликларнинг ўрта ва юқори қисмларида, дарё водийларининг
юқори ва ўрта террасаларида, қисман адирларда ва паст тоғ
олдиларида тарқалган. Типик бўз тупроқлар, Тошкент вилоятида
Келес, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёларнинг юқори террасаларида улар
атрофидаги тоғ олди минтақаларида энг кўп майдонни эгаллаган.
Шунингдек, Фарғона водийси атрофидаги тоғ олди қияликлари ва
адирларда, Зарафшон тоғ олди қияликлари ва юқори террасаларида,
Китоб-Шаҳрисабз тоғ оралиғида, Типик бўз тупроқли ерлар
кўпчилик қисмининг она жинси лёсс ва лёссимон ётқизиқлардан
35