Page 38 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 38
иборат. Сизот сувлари сатхи 120-200 см ни ташкил этди. Гидроморф
тупроқлар узоқ муддатли суғоришлар натижасида унинг
морфологик, генетик, кимёвий таркиби, физик хоссалари ва тупроқ
унумдорлиги суғориладиган сувлар таъсирида агроирригацион
қатламлар ҳосил қилиб, унинг қалинлиги ва таркиби ўзгаради.
Ўрганилган худуд типик бўз, ўтлоқи тупроқларнинг
морфологик ёзилмаларига кўра, бу тупроқлар бир биридан фарқ
қилиши кузатилди. Яъни гумусли қатлам қалинлиги, механик
таркиби, карбонат ва гипс кристаллари тарқалиш чегараси ва сизот
сувлари сатҳи бўйича ажралиб туради. Типик бўз тупроқларда
гумусли қатлам қалинлиги 40-80 см ни, механик таркиби бўйича
ўрта баъзан эса оғир қумоқлилиги кузатилади. Ўтлоқи тупроқларда
механик таркибнинг енгил ва ўрта қумоқли, алоҳида қумли
қатламларнинг мавжудлиги, ўтлоқи тупроқларда механик таркиби
енгиллиги, зангори доғлар ва гипс киристаллари учрайди, юза
қатлами тош ва баъзи қатламлар қумлоқ ва шағалли қатламлардан
иборат.
3.2-§ Тупроқларнинг умумий физик хоссалари
Суғориладиган деҳқончилик шароитида агрофизикавий
хоссаларини билиш ернинг ишлаб чиқариш хусусиятларини
кўтаришда муҳим роль ўйнайди. Хусусан, тупроқдаги ҳаракатчан
озиқ элементлари кўп ҳолларда агрофизикавий хоссалар орқали
аниқланади. Чўл ва ярим чўл зоналари тупроқларнинг физик
хусусиятлари ҳақида Л.Т.Турсунов, И.Турапов ва бошқалар
9
томонидан тадқиқотлар олиб борилган . Тадқиқотларда
суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрофизикавий
хоссаларининг алоҳида белгиларини аниқлаб ўрганилган,
гидроморф тупроқларнинг агрофизикавий хоссалари эса бу
даражада ўрганилмаган. Шу сабабдан бизнинг олдимизга қўйилган
мақсад ўтлоқи тупроқларнинг агрофизикавий хоссаларини ўрганиб
чиқишдан иборат. Тупроқнинг солиштирма, ҳажм оғирлиги,
ғоваклиги, намлиги ва унумдорлиги тупроқнинг механик таркибига
боғлиқ бўлади. Тупроқнинг механик таркибини ўрганишда
олимларнинг ўтказган изланишларидан маълумки, тупроқнинг
зарралари дисперслиги ва ҳажм оғирлигининг ошиши билан
гигроскопик намлиги, максимал гигроскопик нам сиғими ва
9 Турсунов Л.Т. Абидова М. Физические свойства почвы и мелиорация. –Ташкент: Узбекистан,
1972. –С. 40.
38