Page 39 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 39

капилярлиги  ҳам  ошади,  сув  ўтказувчанлиги  пасаяди.  Механик
            таркиби  оғирлашади,  оралиқ  фаол  намлик  50%,  физик  лой  ва  ил

            миқдори 25% дан ошмайди, бундан қуйидаги фикрга келиш мумкин,
            тупроқнинг  механик  таркиби  тупроқ  ҳосил  бўлишига  ва  она
            жинсига боғлиқдир.
                    Бизнинг  дастлабки  маълумотларимизга  кўра  суғориладиган

            типик  бўз  тупроқларда  ҳажм  оғирлиги  механик  таркибига  боғлиқ
            равишда  юқори  қатламда  1,31  г/см   бўлиб,  ҳайдов  ости  қатламида
                                                              3
                                3
            1,33-1,38  г/см   ни  ташкил  этди.  Солиштирма  оғирлиги  қатлам
            бўйлаб 2,69 г/см  дан 2,72 г/см  ташкил этди. Суғориладиган ўтлоқи
                                   3
                                                       3
                                                                 3
            тупроқларда  ҳажм  оғирлик  1,29  г/см   бўлиб,  қуйи  қатламга  бориб
                         3
            1,39 г/см  ни ташкил этди. Умумий ғоваклик  суғориладиган типик
            бўз  тупроқларда  қатлам  бўйлаб,  49,3%  дан  51,3%  гача,
            суғориладиган ўтлоқи тупроқларда эса бу кўрсаткич қатлам бўйлаб,
            50,3% дан 48,1% атрофида тебраниб турди (3.2.1-жадвалга қаранг).

                                                                                       3.2.1 - жадвал
                 Ўрганилган тупроқларнинг умумий физикавий хоссалари


             №      Тупроқ номи              Кесма           Ҳажм        Солиштирма  Умумий

                                          чуқурлиги  оғирли,               оғирлиги,         ғоваклик
                                                                   3
                                                                                    3
                                                             г/см             г/см                %
              1            К-1                0-31            1,31             2,69             51,3
                   Суғориладиган             31-53            1,33             2,71             50,9
                      типик бўз              53-80            1,34             2,72             50,7
                        тупроқ               80-120           1,36             2,70             49,6

                                            120-150           1,36             2,72             50,0
                                            150-200           1,38             2,72             49,3
              2            К-5                0-28            1,29             2,60             50,3

                   суғориладиган             28-45            1,35             2,61             48,2
                   ўтлоқи тупроқ             47-90            1,39             2,67             47,9
                                             90-120           1,39             2,68             48,1



                   Хулоса  қилиб  айтганда,  тупроқнинг  умумий  физик  хоссалари
            унда  кечадиган  барча  жарёнларга  ва  тупроқ  типчаларида  турлича
            намаён  бўлган.  Айниқса,  тупроқнинг  умумий  физик  хоссалари

            типик  бўз  тупроқларда  ҳажм  оғирлиги  камайиб,  ғоваклиги  ошиб
            борган. Ўтлоқи тупроқларда ҳажм оғирлиги типик бўз тупроқларга
            қараганда  камайиб  бориши,  умумий  ғоваклик  эса  ошиши

            кузатилади. Бу  ғоваклик тупроқдаги барча жараёнларда  иштирок


                                                            39
   34   35   36   37   38   39   40   41   42   43   44