Page 43 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 43
3.4.1-жадвал
Ўрганилган тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари
Кесма № Чуқур Гумус, Умумий,% Харакатчан, CO2 SO4
лиги, % мг/кг гипс, %
см азот фосфор калий P2O5 K2O
0-31
31-53 0,81 0,080 0,373 1,50 10,0 200 8,30 -
К- 1
Суғорила- 53-80 0,65 0,060 0,295 1,37 6,53 180 8,48 -
0,203
0,046
0,48
150
5,33
-
8,50
1,37
диган 80-120
типик бўз 0,40 0,030 0,172 1,20 5,27 150 8,55 -
-
1,12
0,155
-
4,67
120
0,028
-
тупроқ 120-150 - 0,013 0,144 1,07 4,33 120 - -
150-200
К-5
Суғорила- 0-28 0,87 0,082 0,463 1,62 15,60 145 6,33 0,230
диган 28-45 0,77 0,068 0,348 1,50 12,80 120 6,37 0,263
ўтлоқи 45-90 0,60 0,045 0,313 0,80 5,33 115 6,47 0,271
тупроқ 90-120 0,36 0,022 0,123 0,80 6,67 100 6,37 0,304
Олинган маълумотларга кўра, ўрганилган тупроқларнинг
гумус ва озиқа элементлари билан таъминланганлик даражаси
бўйича суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқлар гумус билан
кам (0,36-0,87%), ҳаракатчан фосфор билан жуда кам (5,33-15,60
мг/кг), алмашинувчи калий билан кам (100-200 мг/кг)
таъминланганлиги аниқланди. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги
экинларини ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Шу
боис, ушбу тупроқлар унумдорлигини ошириш мақсадида уларни
органик моддага бойитишга қаратилган агротехнологияларни
қўллашни талаб этади.
Сувда эрувчан тузлар миқдори. Шўрланиш тупроқда содир
бўладиган асосий жараёнлардан бири бўлиб, у тупроқ унумдорлиги
ҳамда экологик ҳолатини белгилайди. Шўрланиш, одатда, табиий ва
антропоген омиллар таъсирида содир бўлади. Табиий (бирламчи)
шўрланишни келиб чиқишида сизот сувлари ер юзасига яқин
жойлашган муҳитда буғланишнинг ёғинлар миқдоридан устунлиги
ва ҳудуднинг кучсиз зовурлашганлиги кабилар муҳим ҳисобланади.
Тупроқ шўрланишининг халқ хўжалигига етказадиган зарари
ниҳоятда катта, тупроқ шўрланишидан нафақат қишлоқ хўжалиги,
балки қадимий тарихий ёдгорликлар, баланд қаватли иншоатлар,
чорвачилик яйловлари айниқса суғорма деҳқончилик катта талофат
кўради [2.64; 138-141-б.].
43