Page 36 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 36

иборат.  Тоғ  ости  ва  адирларда  типик  бўз  тупроқлар  она  жинси
              скелет-майда тупроқли, чағиртошли ва шағалли пролювий, делювий

              ва аллювийлардан иборат. Ўрганилган ҳудудда тарқалган типик бўз
              тупроқлар морфологик белгилари қуйидаги тавсифланди:
                     Кесма – 1. 01.07.2009 й. Турапов И., Бурхонова Д.
                     Суғориладиган  типик  бўз  тупроқ,  8-контурда  жойлашган,

              чигит униб чиқиши ўртача, ғўзанинг С-6524 нави экилган. Тошкент
              вилояти,  Янгийўл  тумани,  Ўзбекистон  қишлоқ  хўжалигини
              механизациялаш ва электирлаштириш илмий тадқиқот институти

              тажриба хўжалиги.
                     Ах.  0-31  см.  Тўқ  тусли  бўз,  ўртача  намланган,  механик
              таркибига  кўра  ўрта  қумоқли,  ўртача  зичлашган,  ўсимлик

              қолдиқлари ярим чириган ҳолда учрайди, кейинги қатламга ўтиши
              кескин, намлиги ва ўсимлик илдизлари билан;
                     В1.  31-53  см.  Оч  тусли  бўз,  кучсиз  намланган,  ўрта  қумоқли,

              юқори  қатламга  нисбатан  зич,  ёмғир  чувалчанги  (ҳайвон)  излари,
              ярим  чириган  ҳолда  ўсимлик  қолдиқлари  учрайди,  нуқта
              кўринишида  карбонатлар  бор,  кейинги  қатламга  ўтиши  кескин,
              ранги ва зичлиги билан;

                     В2. 54-80 см. Оч тусли бўз, кам намланган, ўрта қумоқли, майда
              ўсимлик  илдизлари  учрайди,  карбонат  доғлари  мавжуд,  кейинги
              қатламга ўтиши сезиларсиз, карбонат доғи билан;

                     С. 80-120 см. Оч тусли бўз, ўртача намланган, ўрта қумоқ, жуда
              майда ўсимлик илдизлари учрайди, ҳайвонот инлари бир мунча кўп,
              кейинги қатламга ўтиши аста-секин, намлиги билан;
                     С1.  120-150  см.  Оч  тусли  бўз,  ўртача  намланган,  майин,  ўрта

              қумоқли,  ўртача  зичлашган,  айрим  ўсимлик  илдизлари,  карбонат
              доғлари учрайди, кейинги қатлага ўтиши аста-секин намлиги билан;
                     С2.150-200 см. Оч тусли бўз, юқори қатламга нисбатан юқори

              намланган,  ўрта  қумоқ,  юқори  қатламга  нисбатан  зич,  айрим
              ингичка илдиз томирлари ва карбонат доғлари учрайди.
                     Келтирилган  маълумотлардан  кўриниб  турибдики,  типик  бўз

              тупроқларда гумусли қатлам қалинлигига эрозияланиш жараёнлари
              таъсир  этади.  Бу  тупроқларда  гумусли  қатлам  (А+В 1+В2)  40-80  см
              ни ташкил қилади. Карбонатлар оқ кўзанак шаклида учраб уларнинг

              тарқалиш  чегараси  45-80-100  см  чуқурликда  кузатилади.  Механик
              таркиби бўйича ўрта ва оғир қумоқли, лёсс ётқизиқда шаклланган.
                     Суғориладиган  ўтлоқи  тупроқлар.  Ўтлоқи  тупроқлар  дарё
              келтирилмаларидан            пайдо      бўлган     ёйилмаларнинг          ўрта     ва   қуйи



                                                            36
   31   32   33   34   35   36   37   38   39   40   41