Page 30 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 30

Қиш илиқ келган йилларда, айниқса жанубда бу ўсимликлар бутун
              қиш  бўйи  ўз  вегетациясини  давом  эттиради.  Қурғоқчилик

              бошланиши  билан  ўсимликлар  қовжираб  қолади  ва  ер  усти
              органларининг  анча  қисмини  шамол  учириб  кетади.  Минтақанинг
              анча  баланд  қисмида  ҳам  қўнғирбош  ўсимликлар  фармацияси
              учрайди.  Шунингдек,  ялтирбош  (Bromus  inermis  Leyss),  қизғалдоқ

              (Tulipa  gregil)  ва  бошқа  эфемерлар  ўсади.  Булардан,  улар  орасида
              қурғоқчиликка  чидамли  кўп  йиллик  ўсимликлар  ҳам  ўсади.
              Ўтларнинг  бўйи  20-30  см  га  етади,  чим  қатлами  анча  қалин,

              эфемерлар  қуриб  қолгандан  кейин  ёз  давомида  сийрак  ўсадиган
              ўсимликларгина кўкариб туради. Ҳудуднинг ўрта қисмида буғдойиқ
              (Agopuron Ancheri Boiss), қиёқ (Imperata cylidrica) ва қуйи қисмида
              қамиш (Erianhus Rovenoe) ўсади. Бу ўсимликларнинг баландлиги 40-

              100 см бўлади, эфимерлар қисқа вақтда қуриб қолади.
                     Ўрганилган  ҳудуд  тупроқлар  тузилиши  жараёнига  таъсир

              этувчи  ҳайвонот  оламига  бой.  Бу  ерларда  кемирувчилардан-
              юмронқозиқ  ва  сичқонлар,  судралиб  юрувчилардан  –  калтакесак,
              умуртқасизлардан  -  ёмғир  чувалчанглари,  шунингдек  ҳашоратлар-
              чивинлар,  қўнғизлар  учрайди.  Чувалчангларнинг  кўп  қисми

              маданийлаштирилган  майдонларда  кўп  бўлади,  уларнинг  хатти-
              ҳаракатлари  орқасида  тупроқ  донадорлиги  ўзгаради,  ҳамда  унинг
              физик хусусиятлари, хусусан сув ўтказувчанлиги яхшиланади.


                     2.6-§ Тадқиқот объекти ва услублари
                     Тадқиқотлар  2009-2011  йилларда  Янгийўл                               туманидаги
              Ўзбекистон            қишлоқ           хўжалигини              механизациялаш               ва

              электрлаштириш  илмий  тадқиқот  институти  тажриба  хўжалиги  ва
              Тошкент  вилояти  Ўртачирчиқ  туманида  жойлашган  “Махмудов
              Бахтиёр Агро” фермер хўжаликларида олиб борилди.

                     Янгийўл тумани умумий ер майдони 37372 гектар бўлиб, экин
              ерлари - 20013 гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар – 2817 гектарни,
              пичанзор ва яйловлар – 1054 гектарни, қишлоқ хўжалик ер турлари –

              23946  гектарни  ташкил  этади.  Ўзбекистон  қишлоқ  хўжалигини
              механизациялаш  ва  электрлаштириш  илмий  тадқиқот  интитути
                                                                                                      8
              тажриба хўжалигининг ер майдони – 440 гектарни ташкил этади .
                     Тошкент  вилояти  умумий  ер  майдони  1525540  гектарни
              ташкил этади. Шундан, Ўртачирчиқ туманининг умумий ер майдони
              48987      гектар     бўлиб,      экин     ерлари       -   28651     га;    кўп     йиллик


              8   Ўзбекистон  Республикаси  ер  фонди.  Тошкент  2009
                                                            30
   25   26   27   28   29   30   31   32   33   34   35