Page 29 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 29

ерларда        ғўза,      маккажухори,            буғдой,       махсар,        кунгабоқар,
            сабзавотлар, соя, нўхат ва бошқалар етиштирилади. Йўл ёқалари ва

            ариқлар бўйларида тут, тол дарахтлари ва бошқа ёввойи ўсимликлар
            ўсади.  Станция  ўсимлик  қоплами  сингари  ҳайвонот  оламига  ҳам
            жуда  бой.  Бу  ерларда  кемирувчилардан  сичқон,  юмронқозиқ,
            судралиб  юрувчилардан  илон  ва  калтакесаклар,  умуртқасизлардан

            ёмғир  чувалчанги,  эшакқурт,  чумоли  ва  гўнг  қўнғизлари  учрайди.
            Умуртқасизлардан              ёмғир       чувалчанги          ёрдамида         тупроқнинг
            маданийлашгани  кузатилган.  Бунинг  натижасида  тупроқнинг

            структуравий            ва      физикавий           хусусияти,          жумладан          сув
            ўтказувчанлиги ва аэрацияси яхшиланган.
                   Ўртачирчиқ  тумани  ҳудудда  тарқалган  ўсимликлар  бир  неча
            хил  турлардан  иборат.  Ўсимлик  дунёси  денгиз  сатҳидан  юқорига

            кўтарилган  сари  қиялик  ён  бағирлар  даражаси  ва  тупроқ,  иқлим
            шароитларига  қараб  ўзгариб  боради.  Эрта  баҳордаги  намлик,

            тупроқ        ҳосил        бўлишини           фаоллашувига            имкон         яратади.
            Ўсимликларнинг  тез  ривожланиши  ва  биологик  жараёнларнинг
            интенсивлиги  гумус  ҳосил  бўлишини  ва  органик  моддаларнинг
            минералланишини  тезлаштиради.  Бу  вақтда  сув  оқимларини  ортиб

            бориши,  органик  моддаларни,  сувда  осон  эрийдиган  тузларини
            пастги  қатламларга  ювилиб  кетиши  кучлидир.  Ишқорий  ер
            асосларини ишқорсизланиши рўй беради ва бу тупроқларни юқори

            қатламларидаги карбонатларни камайишига олиб келади.
                   Эрта          баҳорда           ғозпанжа           (Potentella),          гулсафсар
            (Triskospaustraha)  ер  юзини  қоплайди.  Апрел  ойларида  ихрож
            (Euphorbiarapium),             яронгул         (Veraniumtuberosum),              айиқтовон

            (Rahunovrussever-gouli),  хашаки  нўхат  (Viccaperrogrina),  беда
            (Medicasgominima),  атиргул  (Rosapevsica)  ва  бошқалар  ўсади.  Ёзда
            тупроқнинг юқори ҳарорати, ёғингарчиликни кам ва хатто йўқлиги,

            интенсив  буғланишлар  тупроқнинг  сув  тартибини  ёмонлаштиради.
            Натижада органик моддалар минераллашади ва биологик жараёнлар
            секинлашади.

                   Минтақанинг  қуйи  қисмида  қалин  бўлиб  ўсадиган  ва  унча
            қалин бўлмаган зич чим ҳосил қиладиган қўнғирбош (Poa bulboza)
            ўсимликлар           турларидан          ташкил         топган.        Бу      ўсимликлар

            эфемероидларга  киради,  вегетация  даври  қисқа  (30-45  кун),  ёзги
            қурғоқчилик  бошланиши  билан  қуриб  қоладиган  кўп  йиллик
            ўсимликлардир.  Эфемероидлар  билан  биргаликда  эфемерлар  ҳам
            ўсади.  Бу  ўсимликлар  кузда  ёмғир  ёғиши  билан  кўкариб  қолади.



                                                            29
   24   25   26   27   28   29   30   31   32   33   34