Page 2 - 272-273
P. 2
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
меҳнат вазири
О.А. ОБИДОВ
1996 йил 29 июнь
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши
раисининг ўринбосари
Т. САБИТОВ
1996 йил 25 июнь
МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ЎҚИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА
БИЛИМЛАРНИ СИНАШ ТЎҒРИСИДА
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 14 августда 272-
сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлар, давлат назорати ва
назорати органлари томонидан ўз касблари ва иш турлари учун белгиланган
тартибда ва муддатларда ўқитиш, йўл-йўриқ бериш, билимларни текшириш ва
қайта аттестациядан ўтишлари шарт
I. УМУМИЙ ҚИСМ
1. Ушбу намунавий Низом меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни ишчилар,
раҳбарлар, муҳандислик-техник ходимлар ва тўғридан — тўғри ишлаб чиқаришда
ишларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ мутахассислар, шунингдек
муассасаларда, ўқув юртларида ишларнинг хавфсиз олиб борилишини назорат
қилувчи ва техник назорат қилувчи шахслар (кейинги ўринларда-раҳбарлар ва
мутахассислар) томонидан текширишнинг мажбурий тартибини белгилайди, илмий-
тадқиқот институтлари, хўжаликлар ва корхоналарда (кейинги ўринларда
корхоналар деб аталади), шунингдек ишлаб чиқариш бирлашмаларида, уюшмаларда,
корпорацияларда, консернларда, холдингларда, идораларда, вазирликларда (кейинги
ўринларда бошқарув органлари деб аталади) мулкчилик ва хўжалик юритиш
шаклларидан қатий назар, бажарилаётган ишнинг лавозим мажбуриятлари ва
хусусияти билан белгиланадиган малака талаблари ҳажмида.
2. Ушбу намунавий Низом асосида бошқарув органлари ўз тармоқ низомларини
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари текширилиши лозим бўлган ва
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ва тегишли касаба
уюшмалари ташкилотлари билан келишиладиган ходимларнинг лавозимлари
рўйхати билан ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
3. Корхонага қабул қилинган ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-
йўриқлар, тегишли амалиёт ва билимларни текширгандан кейингина мустақил
ишлашга қабул қилиниши мумкин.
4. Буғ ва иссиқ сув қозонлари, юк кўтариш кранлари, босимли идишлар, электр
иншоотлари, махсус механизмлар ва машиналарга техник хизмат кўрсатиш бўйича
https://t.me/nkmk_mmvtx