Page 97 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 97

кўрсатадиган заҳарлилик даражасини ҳисобга олиш ниҳоятда муҳим
               ҳисобланади.

                      Ўрганилган  тупроқларда  учрайдиган  тузлар  таркибидаги
               сульфат  ва  хлор  ионларининг  нисбатига  боғлиқ  равишда  чўл
               минтақасида  тарқалган  тупроқлар,  асосан,  хлорид-сульфатли  ва

               сульфатли шўрланиш типларига хос.
                      Тупроқ  типларининг  ва  тупроқ  қатламларининг  шўрланиш
               даражаси  бўйича  турлича  эканлиги  улар  таркибидаги  тузларнинг

               умумий миқдорига боғлиқ бўлиб, бунда турли механик таркибга эга
               бўлган  қатламлардаги  тузларнинг  ҳар  хил  тўпланиши  таъсирида
               ўзгариши ва тузли қатламларнинг жойлашиши бўйича ҳам хилма-
               хиллиги кузатилди.

                      Вилоятнинг  жанубий  чўл  зонасида  тарқалган  тупроқларда
               ўтказилган сувли сўрим таҳлили натижаларига кўра, қуруқ қолдиқ
               миқдори  Термиз  туманида  тарқалган  тупроқларда  0,145-0,810%,

               Ангор  тумани  тупроқларида  0,095-0,790%,  Музробод  тумани
               тупроқларида 0,115-1,100%, Шеробод тумани тупроқларида 0,090-
               1,700%, Қизириқ туманидаги тупроқларда 0,170-1,300%, Жарқўрғон
               туманидаги  тупроқларда  0,115-1,200%  атрофида  тебраниб  туриши

               кузатилди ва ушбу тупроқлар шўрланмаган (тузлардан вақтинчалик
               ювилган), кучсиз, ўртача ва кучли шўрланган тупроқлар гуруҳларига
               мансублиги билан характерланади.

                      Вилоятнинг  чўл  минтақасидаги  Қизириқ  ва  Жарқўрғон
               туманларидан  олинган  тупроқ  айирмалари  орасида  шўрланмаган
               тупроқлардан тортиб, кучсиз, ўртача ва кучли шўрланиш даражасига

               мансуб бўлган тупроқлар қайд этилди, шўрланиш типи эса асосан
               сульфатли  ва  бироз  хлорид-сульфатли  эканлиги  кузатилди  (14-
               жадвал).

                      Ўрганилган  туманлар  тупроқлари  таркибидаги  мавжуд
               тузларнинг заҳирасини ҳисоблаш натижасида олинган маълумотлар
               таҳлилига  кўра,  Сурхон-Шеробод  водийси  чўл  минтақасида
               тарқалган тупроқлардаги умумий туз заҳиралари кенг миқдорларда

               тебраниб, тупроқ қатламларида 2,20-10,20 дан 22,82-122,83 т/га гача
               оралиқда ўзгариб турди (14-жадвал).
                      Туманлараро  қиёслайдиган  бўлсак,  Шеробод,  Қизириқ  ва

               Жарқўрғон  туманларининг  ўртача  ва  кучли  шўрланган  тупроқлар
               таркибидаги  тузлар  заҳираси  тупроқ  профили  бўйлаб  33,12-66,82
               т/га  дан  106,47-122,83  т/га  гача  оралиқда  ўзгариши  кузатилди.
               Ангор,  Термиз  ва  Музробод  туманларининг  ўртача  шўрланган

                                                             84
   92   93   94   95   96   97   98   99   100   101   102