Page 100 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 100

ИВ-Боб. ТАДҚИҚОТ ҲУДУДИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ

                 БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИ ВА УЛАРНИНГ МАВСУМИЙ
                                               ДИНАМИКАСИ
                  4.1-§ Тупроқларда микроорганизмларнинг тарқалишига
                             тупроқ-экологик омилларининг таъсири


                   Микроорганизмлар  ва  микробиологик  жараёнлар  тупроқ
            унумдорлигида  ва  ўсимликлар  озиқланишида  муҳим  ўрин  тутади.

            Маълум  физик-кимёвий  хоссаларга  эга  ҳар  бир  тупроқ  типларида
            ўзига  хос  гуруҳга  мансуб  микроорганизмлар  ривожланади  ва
            миқдори бўйича ҳам бир-биридан фарқланади.
                    Тупроқдаги  микробиологик  (аммонификация,  нитрификация,

            азотфиксация, целлюлозанинг парчаланиши, мой кислотали бижғиш
            ва бошқалар) жараёнларнинг йўналишини аниқлаш орқали тупроқ
            унумдорлигининг ўзгариши ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин.

                   Микрофлоранинг  миқдорий  ва  сифат  таркиби  кўпгина
            омилларга,  жумладан  тупроқларнинг  вертикал  ва  горизонтал
            минтақаланиши,  ўсимлиқ  қоплами,  гидротермик  шароитлар,
            суғориш, ўғитлаш ва  бошқаларга боғлиқ ҳолда ўзгаради. Шу боис,

            тадқиқотларимиз давомида Сурхондарё воҳасида тарқалган қўриқ,
            лалми  ва  суғориладиган  тупроқларда  микрофлоранинг  миқдорига
            эрозия  ва  шўрланиш  жараёнларининг  таъсирини  ўрганилди.

            Тадқиқотлар  давомида  ўрганилган  микроорганизм  гуруҳлари
            табиатда азот ва углероднинг биологик айланишида иштирок этади,
            уларнинг  миқдори  тупроқда  кечаётган  биологик  жараёнларнинг

            йўналишини характерлайди.
                    Тадқиқот           натижаларини              кўрсатишича,             аниқланган
            микроорганизм                гуруҳларининг              энг         катта         қисмини

            аммонификаторлар,               иккинчи          ўринни         актиномицетлар             ва
            замбуруғлар  эгаллайди.  Кейинги  ўринда  миқдори  бўйича  азот
            тўпловчи  ва  нитрификацияловчи  бактериялар  туради.  Мой
            кислотали  микроорганизмлар  кам  миқдорда  учрайди.  Ушбу

            тупроқларда  целлюлозани  парчаланиши  ҳам  секин  бориши
            кузатилди (13-расм).












                                                          87
   95   96   97   98   99   100   101   102   103   104   105