Page 105 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 105

Олинган  маълумотларга  кўра,  аммонификаторларнинг  энг
            юқори         миқдори         бўз      тупроқлар          минтақасининг            эскидан

            суғориладиган  ўтлоқи  (2-кесма)  ва  ботқоқ-ўтлоқи  (1-кесма)
            тупроқларининг устки қатламига тўғри келади, яъни 1 г тупроқда
            2605 ва 2000 минг ҳужайрани ташкил этади.

                    Бўз  тупроқлар  минтақаси  тупроқларининг  бошқа  (эскидан
            суғориладиган  оч  тусли  бўз,  янгидан  суғориладиган  типик  бўз,
            янгидан  ўзлаштирилган  ботқоқ-ўтлоқи)  типларида  гумус  ва  озиқа

            моддалари           билан         таъминланганлигига               боғлиқ         равишда
            аммонификаторлар миқдори юқори эмаслиги кузатилди. Сариосиё
            ва  Шўрчи  туманларида  тарқалган  эскидан  суғориладиган  ўтлоқи
            тупроқларда аммонификаторлар оралиқ миқдорни ташкил этади.

                    Бизга       маълумки,           микроорганизмлар               тупроқ-экологик
            шароитларининг ўзгаришига ўта сезгир индикаторлар ҳисобланади.
            Чўл  минтақаси  тупроқларининг  турли  даражада  шўрланганлиги

            ушбу  тупроқларда  аммонификаторлар  ривожланишининг  асосий
            чекловчи омилларидан ҳисобланади. Чўл минтақаси тупроқларида
            аммонификаторларнинг юқори миқдори шўрланмаган тупроқларда
            эканлиги кузатилади, шўрланиш даражаси ортгани сайин уларнинг

            миқдори кескин камаяди (16-жадвал).
                   Аммонификаторлар  миқдорининг  йил  мавсумлари  бўйича
            ўзгаришида  маълум  қонуният  кузатилади.  Ўрганилган  ҳудуд

            тупроқларида уларнинг юқори миқдори баҳор фаслига тўғри келади,
            ёзда бирмунча камайиши ва кузга келиб эса яна ошиши кузатилади,
            лекин баҳорги кўрсаткичларга етмайди.

                   Аммонификаторларнинг  мавсумий  динамикаси,  айниқса,  тоғ
            тупроқларида  яққол  намоён  бўлади,  бўз  тупроқлар  ва  чўл
            минтақасининг  суғориладиган  тупроқларида  мавсумлар  бўйича

            сезиларсиз ўзгаради.
                   Шундай қилиб, аммонификаторлар сони эрозия ва шўрланиш
            жараёнларига,  шунингдек  тупроқларнинг  генетик  хусусиятларига
            боғлиқ  ҳолда  ўзгаради.  Аммонификаторларнинг  эрозияланиш  ва

            шўрланиш  даражасига  юқори  сезгирлиги  тупроқ  унумдорлик
            даражасини  аниқлашда  улардан  индикатор  сифатида  фойдаланиш
            мумкинлигини кўрсатади.






                                                          91
   100   101   102   103   104   105   106   107   108   109   110