Page 108 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 108
камлиги, тупроқ зичлигининг юқорилиги ва бошқалар билан
изоҳланади.
350 284 196 198,8 241,4
1г тупроқда мингта ҳужайра 51 35 137,2 35,7 22,7 166,6 29,7
43,3
0
баҳор ёз куз
тоғ-жигарранг типик тупроқ
тоғ-жигарранг карбонатли тупроқ
лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
16-расм.Тоғ ва тоғ олди тупроқларида замбуруғлар миқдорининг
мавсумий ўзгариши
Ювилган тупроқларнинг ҳатто устки қатламида ҳам
микроорганизмлар ривожланиши пастлиги, қуйи қатламларда эса
унданда камайиши кузатилди. Бу ҳолатни ювилган тупроқларнинг
устки қатламида эрозия натижасида замбуруғлар ривожланиши учун
ноқулай шароит юзага келиши билан изоҳлашимиз мумкин, яъни
бизга маълумки замбуруғлар аэроб микроорганизм ҳисобланади.
Ушбу тупроқлар сувайирғич ва қияликнинг пастки қисмида
шаклланган тупроқларга қараганда микробиологик фаоллигини
пастлиги билан фарқланади.
С.Ф.Лазарев [2.48; 33-40-б.], А.Л.Торопкина [3.64; 238-б. ]
томонидан бўз тупроқларни тавсифлаш давомида суғориладиган
тупроқларга нисбатан қўриқ ва лалми тупроқларда микробиологик
жараёнлар фақатгина баҳорда, суғориладиган тупроқларда эса
йилнинг барча даврларида жадал бориши, қиш фаслида бирмунча
сусайиши алоҳида қайд этиб ўтилган. Тупроқлар суғорилганда
микроорганизмларнинг кўпгина физиологик гуруҳлари
ривожланиши учун қулай шароит яратилади. Тупроқларнинг
суғориш давомийлиги қанча кўп йил бўлса, уларда умумий ва нитрат
шаклидаги азот миқдорининг ошиши туфайли микроорганизмлар
шунча чуқур қатламларга кириб боради.
94

