Page 113 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 113
750 648 650 540 515 517
1г тупроқда мингта ҳужайра 500 491 404 402 314 271 421 379
250
0
баҳор ёз куз
эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқ эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқ
эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқ янгидан суғориладиган типик бўз тупроқ
19-расм. Бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларида
актиномицетлар миқдорининг мавсумий динамикаси
Юқорида актиномицетларнинг тупроқнинг турли ноқулай
шароитларига чидамлилиги ва тез мослашиши тўғрисида айтиб
ўтгандик, бу фикрлар чўл минтақаси шўрланган тупроқларида
актиномицетлар миқдорида яққол ўз ифодасини топади. Чўл
минтақаси тупроқларида актиномицетлар миқдори юқорилигини
кўришимиз мумкин (18-жадвал).
Бу ҳолатни микроорганизмлар сукцессияси билан
изоҳлашимиз мумкин, яъни маълумки бактериялар ва замбуруғлар
ривожланишига шўрланиш катта таъсир кўрсатади ва уларнинг
миқдори кескин камайишига олиб келади. Бу эса актиномицетлар
ривожланиши учун айни муддао бўлади.
Актиномицетларнинг мавсумий динамикаси ўрганилган ҳудуд
тупроқларининг гидротермик режими ва уларнинг физиологик
хусусиятлари билан боғлиқдир. Актиномицетлар бошқа
микроорганизм гуруҳларига нисбатан йил фасллари бўйича
нисбатан кам ўзгаради.
Ўрганилган тупроқлар фақатгина актиномицетлар миқдорига
бой бўлибгина қолмай, улар тур таркибининг ранг баранглиги билан
ҳам фарқланади. Рангига кўра тупроқларда кулранг, пушти, сариқ,
қўнғир, қизил, тўқ қизил тусдаги актиномицетлар учраганлиги
кузатилди.
99

