Page 109 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 109

Ушбу  маълумотлар  бизнинг  тадқиқотларимизда  ҳам  ўз
            тасдиғини  топади.  Бўз  тупроқлар  минтақасининг  суғориладиган

            тупроқлари          орасида        Денов        туманида         тарқалган         эскидан
            суғориладиган  ўтлоқи  тупроқлар  замбуруғларга  анча  бой
            ҳисобланади (17-расм).



                                             128
                                  140     105            81,9 99,8       91,3 111,3
                               1гтупроқда мингта ҳужайра  67  44  52,2 34,3   58,2  38,2













                                    0
                                           баҳор           ёз             куз
                              эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқ  эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқ
                              эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқ  янгидан суғориладиган типик бўз тупроқ


                  17-расм. Бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларида
                           замбуруғлар миқдорининг мавсумий динамикаси

                    Бу ҳолат мазкур тупроқларда гумус ва озиқа элементларининг

            кўплиги,  нам  билан  яхши  таъминланганлиги,  структуралилиги  ва
            бошқаларга  боғлиқдир.  Шўрчи  ва  Узун  туманларида  тарқалган
            эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларида замбуруғлар миқдори

            Денов  тумани  ўтлоқи  тупроқларига  нисбатан  бирмунча  камлиги
            билан  фарқланади.  Замбуруғлар  миқдори  бўйича  кейинги  ўринга
            эскидан  суғориладиган  ботқоқ-ўтлоқи,  суғориладиган  ўтлоқи,
            янгидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи ва суғориладиган типик бўз

            тупроқларни қўйишимиз мумкин. Эскидан суғориладиган оч тусли
            бўз, суғориладиган ўтлоқи-бўз ва янгидан суғориладиган типик бўз

            тупроқлар  замбуруғ  муртакларига  анча  камбағал  эканлиги
            аниқланди.
                   Чўл       минтақаси         тупроқларида           замбуруғлар          миқдорига
            тупроқларнинг шўрланиш даражаси катта таъсир этади (17-жадвал).

            Шўрланиш  даражаси  ортгани  сайини  уларнинг  миқдори  кескин
            камайиши кузатилди.



                                                          95
   104   105   106   107   108   109   110   111   112   113   114