Page 107 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 107
Тоғ жигарранг тупроқларида аммонификация жараёнининг
юқори жадаллиги ўз навбатида органик моддалар
трансформациясининг охирги босқичини амалга оширувчи
нитрификаторларнинг ривожланишини кучайтиради.
Аммонификаторлар таркибида Баcиллус авлодига мансуб спора
ҳосил қилувчи бактериялар устунлик қилади: Баc.мегатериум,
Баc.субтилис, Баc.месентириcус, Баc.мйcоидес ва бошқалар.
Тупроқларда Вас.мегатериум сонининг ортиши ушбу тупроқлар
нитрификация жараёнининг жадал бораётганлигидан дарак беради.
Замбуруғлар. Микроскопик замбуруғлар –
микроорганизмларнинг кўп сонли ва ранг-баранг гуруҳларидан
ҳисобланади. Тупроқда замбуруғлар турли органик бирикмаларнинг
биокимёвий трансформациясида иштирок этиш билан бирга ёғлар,
углеводлар ва оқсилларнинг парчаланиши тезлаштириш
хусусиятига эга. Шунинг учун, тупроқ замбуруғларини ўрганиш
илмий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Олинган маълумотларга кўра, ўрганилган тоғ тупроқларида,
айниқса, учламчи ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли бўз
тупроқларда замбуруғлар муртаги кам миқдорда учради ва
тупроқлар кесими бўйлаб 1 г тупроқда 4,2-35 минг ҳужайра
оралиғида ўзгариб туради. Бу мазкур тупроқларнинг генетик
хусусиятлари - намликни етишмаслиги, тупроқ муҳити
ишқорийлиги, кучли зичлашганлиги ва органик моддаларнинг жуда
камлиги билан изоҳланади.
Тўқ тусли бўз тупроқларга нисбатан тоғ жигарранг
тупроқларда замбуруғлар миқдорининг сезиларли ошиши
кузатилади. Маълумки, тоғ жигарранг тупроқларининг қулай
гидротермик шароитларига эгалиги ва энергетик заҳиралари билан
етарлича таъминланганлиги боис замбуруғлар ривожланиши учун
қулай муҳит яратилади. Тадқиқотларни кўрсатишича, ўрганилган
тоғ тупроқларида микроорганизмлар миқдорининг турлича тафовут
қилиши қиялик экспозицияси ва эрозияланиш даражасига боғлиқ
ҳолда ҳам ўзгарди (16-расм).
Шимолий экспозиция тупроқларида жанубий экспозиция
тупроқларига нисбатан микроорганизмлар кўп ривожланган. Бу
ҳолат ушбу жанубий экспозицияда тарқалган тупроқларнинг
ноқулай тупроқ-иқлим шароитлари – нам етишмаслиги, тупроқ
эритмаси муҳитининг ишқорийлиги, органик моддаларнинг
93

