Page 103 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 103
Аммонификаторлар. Маълумки, аммонификацияловчи
бактериялар тупроқда энг кўп тарқалган микроорганизм гуруҳига
киради.
Олинган маълумотларнинг кўрсатишича, ўрганилган
тупроқларда микроорганизмларнинг энг катта гуруҳини
аммонификаторлар ташкил этади. Чунки, тоғ жигарранг
тупроқларида мўътадил илиқ ва нам шароити шаклланганлиги боис
микроорганизмлар томонидан ўсимлик қолдиқлари жадал
парчаланиши, қолаверса гумификация жараёнининг минерализация
жараёнидан устунлик қилиши туфайли мазкур тупроқларда
гумуснинг тўпланишини таъминлайди. Юқоридаги омилларга
боғлиқ равишда тоғ жигарранг типик тупроқларда
аммонификацияловчи бактерияларнинг сони устки гумусли
қатламда устунлик қилади, яъни баҳорда 1г тупроқда 3900, ёзда
1980, кузда эса 2785 мингта ҳужайра ҳисобида бўлса, қуйи
қатламлар томон уларнинг миқдори гумус ва озиқа моддалари
миқдорига мос равишда 1г тупроқда 700, 201 ва 355 мингта
ҳужайрагача камайиб боради (14-расм).
Учламчи қизғиш тусли неоген ётқизиқларда шаклланган қўриқ
тўқ тусли бўз тупроқларда аммонификаторлар миқдори камлиги
кузатилди, айниқса, бу ҳолат жанубий қиялик тупроқларида яққол
намоён бўлади (1 г тупроқда 295 ҳужайра). Шимолий қиялик
тупроқларида жанубий қиялик тупроқларига нисбатан
аммонификаторлар миқдори бирмунча юқорилиги кузатилади ва 0-
15 см қатламда 1 г тупроқда 304 минг ҳужайрани ташкил этади.
Лёссимон ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқлар
учламчи қизғиш тусли неоген ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли
бўз тупроқларга нисбатан аммонификаторлар миқдорида
фарқланишлар кузатилади, бу ушбу тупроқларда уларнинг
ривожланиши учун нисбатан қулай тупроқ шароитлари
мавжудлигидан далолат беради.
Тадқиқот натижаларига кўра, эрозияланиш даражаси ортгани
сайин аммонификаторлар миқдорининг сезиларли камайиши
кузатилади. Масалан, тоғ жигарранг карбонатли тупроқларнинг
сувайирғич қисми тупроқларининг 0-15 см қатламида
аммонификаторлар миқдори баҳорда 1г тупроқда 2900 минг
ҳужайрани ташкил этса, ўртача ювилган тупроқларда эса 0-15 см
қатламда 1 г тупроқда 1990 минг ҳужайрагача камайиши кузатилади.
Бу ҳолатни тупроқнинг устки озиқа элементларига бой қатламининг
89

