Page 99 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 99

сувлари  асосан  сульфатли,  кам  ҳолларда  хлорид-сульфатли
               шўрланиш типларидан, шўрланиш даражасига кўра кучсиз (1-3 г/л),

               ўртача  (3-10  г/л)  ва  кучли  (10-50  г/л)  минераллашган  сувлардан
               иборат.
                      Сурхон-Шеробод  воҳаси  суғориладиган  тупроқлари  турли

               даражада  шўрланган,  шўрланиш  даражасига  кўра,  воҳада
               шўрланмаган            (тузлардан        ювилган)         ва     кучсиз        шўрланган
               тупроқлардан  кучли  шўрланган  тупроқларгача  кузатилади.

               Шўрланиш  химизмига  кўра,  чўл  минтақаси  тупроқлари,  асосан,
               хлорид-сульфатли  ва  сульфатли  шўрланиш  типларидан  иборат.
               Ўрганилган  тупроқлардаги  туз  тўпланишининг  йўналиши  ва
               жадаллик даражаси ҳудуднинг мураккаб геоморфологик-литологик

               тузилиши,  гидрогеологик,  тупроқ-иқлим  ва  антропоген-хўжалик
               шароитларига, айниқса суғориладиган ерларнинг табиий ва сунъий
               зовурлашганлик  даражаси,  гидромелиоратив  тизимлар  ва  ер  ости

               сувларининг  ҳолати,  шунингдек  суғориш  сувларининг  сифатига
               боғлиқ ҳолда шаклланган.































                                                             86
   94   95   96   97   98   99   100   101   102   103   104