Page 112 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 112

1185

                                                                               965
                                     1200    875               840
                                                                         733
                                     1000                  692
                                      800

                                      600
                                      400            110  73      77  51         93  62
                                      200

                                        0
                                               баҳор          ёз            куз
                                        тоғ-жигарранг типик тупроқ
                                        тоғ-жигарранг карбонатли тупроқ
                                        лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
                                        учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ

                 18-расм. Тоғ ва тоғ олди тупроқларида актиномицетлар миқдорининг
                                                мавсумий динамикаси

                      Бундай ҳолатни тупроқлардаги ўсимлик қоплами ва уларнинг

               кимёвий  таркибининг  ранг-баранглиги  билан  изоҳлаш  мумкин.
               Актиномицетлар миқдорининг кўплиги ушбу тупроқларда ўсимлик
               қолдиқлари  жадал  парчаланаётганлигини  кўрсатади.  Вертикал

               минтақаланиш              қонунияти           бўйича         қулай         тупроқ-иқлим
               шароитларида  шаклланган  тоғ  жигарранг  тупроқлари  билан  тўқ
               тусли  бўз  тупроқларни  солиштирадиган  бўлсак,  актиномицетлар
               ноқулай  шароитларга  тез  мослаша  олиши  туфайли  бошқа

               микроорганизм  гуруҳларига  нисбатан  ушбу  тупроқларда  унчалик
               кам миқдорни ташкил этмайди (1г тупроқда 95-110 минг ҳужайра
               ҳисобида).

                      Актиномицетлар бошқа микроорганизм гуруҳларига нисбатан
               кучли  ферментатив  аппаратга  эгалиги  боис  қурғоқчиликка  анча
               чидамли  ҳисобланади,  тупроқнинг  энг  кам  намлиги  ва  энг  юқори
               ҳароратида,  яъни  бактериялар  фаолияти  тўхтаган  вақтда  ҳам

               актиномицетлар  ривожланишга  қодирлиги  унинг  ксерофил
               хусусиятларга эгалигидан далолат беради.
                      Бўз  тупроқлар  минтақасининг  суғориладиган  тупроқларида

               ҳам актиномицетлар яхши ривожланганлиги кузатилди (19-расм).








                                                             98
   107   108   109   110   111   112   113   114   115   116   117